27 февралнинг беш хабари

Дунёда ҳар куни шу даражада кўп воқеалар содир бўладики, уларнинг қайси бирини ўқишниям, қайси бирига ишонишниям билмайсан киши. “Ватандош” — душанбадан жумагача — куннинг энг муҳим бешта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий хабарларини бериб боради.

 


 

Умра амали 1 мартдан бошланади

“Умра — 2012”нинг баҳорги мавсуми шу йилнинг 1 мартидан бошланади. 21 апрель кунига қадар давом этадиган мавсумда ўзбекистонлик 4000 нафарга яқин зиёратчилар мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларида Умра амалини бажаришади.
Вазирлар Маҳкамасининг дин ишлари бўйича қўмитаси маълумотларига қараганда, зиёратни амалга оширишда ёши улуғ кишиларга кўпроқ ўрин берилган.


 

 

Ташқи кучлар фуқаролар урушига сабаб бўлади

АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия инқирозига ташқи кучларнинг аралашиши мамлакатда фуқаролар урушининг олдини олмасдан, балки унинг бошланишини тезлаштириб юборади. Клинтон хонимнинг ВВСга берган интервьюсида келтирилишича, Сурияда фуқаролар уруши бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Шу билан бирга, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сурия ва унинг ташқарисида четдан ҳарбий аралашувларга қарши қаттиқ эътироз борлигини қайд этиб, юзага келган вазиятдан турли террорчилик гуруҳлари фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.


 

 

Сув балосидан асрасин

Газета.ўз сайтининг ёзишича, шу кунларда Жиззах вилоятидаги сел ва тошқин хавфи юқори бўлган ҳудудларда тушунтириш олиб борилмоқда ҳамда бундай табиий офатга қарши чоралар кўрилмоқда. Синоптиклар хабарига кўра, жорий йилнинг 25-28 февраль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётганлиги сабабли Жиззах шаҳрининг Қипчоқ, Сангзор ва Наврўз маҳаллаларида аҳоли хонадонларига сув кириши эҳтимоли бўлган ариқларда тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 2-5-март кунлари сел келиши хавфи мавжудлиги юзасидан Бунёд ва Сайхон маҳаллаларидаги хонадонларга огоҳлантириш хатлари тарқатилган. Эслатиб ўтамиз, бу йил ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши сел ва тошқинлар хавфини ошириб, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш лозимлигини кўрсатмоқда.


 

 

Шаҳзодадан янги клип

Ўзбекистон ёшларининг севимли хонандаси, нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам анча машҳур бўлган ҳушовоз қўшиқчи Шаҳзода режиссер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда янги “Ҳабиби (Севгилим)” қўшиғига клип олган. Тўлиқ шарқона руҳда ва либосларда олинган мазкур клип хонанданинг шу йил май ойида бериладиган концерти муносабати билан томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.


 

 

Оқ-қора фильм — энг яхши кино

Лос-Анжелесда АҚШ киноакадемиясининг 84-“Оскар” мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда замонавий кино санъати ютуқларидан фарқли равишда оқ-қора тасвирда ишланган Мишель Хазанавичуснинг “Артист” кинокартинаси йилнинг энг яхши киноси, деб топилди. Мазкур фильм, шунингдек, энг яхши режиссура, энг яхши эркак актёр, мусиқа ва костюм учун яна бешта “Оскар”ни қўлга киритди. Мартин Скорзеснинг “Вақт ҳимоячиси” кинокартинаси ҳам жами бешта номинация бўйича “Оскар”га лойиқ, джеб топилди.