Чикаго Ўзбекистон — Америка уюшмаси Наврўз байрамига таклиф қилади

 

ЧИКАГОда “НАВРЎЗ — 2012” БАЙРАМИ

Чикаго Ўзбекистон — Америка уюшмаси

2012 йил 17 март шанба куни соат кечки 5:00да

Чикаго Ўзбекистон — Америка уюшмаси (ЧЎАУ) Сизни ва оилангизни Марказий Осиё халқларининг миллий байрами — Наврўз айёмига лутфан такиф қилади.

Бу йил Чикаго Ўзбекистон — Америка уюшмаси одатдагидан кўра кўп меҳмон кутмоқда. Байрам учун ўрин миқдори чекланганлиги боис сиздан имкон қадар тезроқ байрамда қатнашиш учун жой буюртма қилишни сўраймиз.

Сиз байрамда қуйидагилардан баҳраманд бўласиз:

— Ўзбек ва Яқин шарқ халқларининг турли миллий таомларидан иборат кечки овқат;
— Бетакрор ўзбек қўшиқлари ва ўзбек фольклор рақслари;
— Катталар ва болалар учун турли мукофотли ўйинлар, танловлар ва бошқа тадбирлар;
— Ҳақиқий ўзбек сумалаги (Энг зўри)

Уюшма аъзолари учун чипта нархлари:
— катталар учун (12 ёшдан катталар): олдиндан тўлов 30 доллар; байрам куни тўланса 35 доллар;
— болалар учун (4-11 ёшлар учун): 15 доллар. 4 ёшдан кичиклар учун бепул.

Уюшмага аъзо бўлмаганлар учун чипта нархлари:
— катталар учун (12 ёшдан катталар): олдиндан тўлов 45 доллар; байрам куни тўланса 50 доллар;
— болалар учун (4-11 ёшлар учун): 15 доллар. 4 ёшдан кичиклар учун бепул.

Байрам ўтказиладиган бинонинг ҳажмидан келиб чиқиб, чипталар сони чекланган. Олдиндан тўловни (PayPal ёки чек)амалга оширган меҳмонлар байрамда қатнашишда ўша куни тўламоқчи бўлганлардан кўра устун туради. Ўша куни тўлаш орқали байрамда иштирок этишни хоҳлаганлар биринчи келишига қараб, жой эгаллайди.

Бу миллий маданий байрам бўлгани туфали биз Сизларга миллий кийимларда, масалан, эркаклар учун дўппи ва чопонда, аёл кишилар учун атласда келишни жуда тавсия қилган бўлардик. Шунингдек, байрамда энг яхши миллий кийинганлар ўртасида ҳам танлов ўтказилиб, аёллар ва эркаклар орасидан биттадан ғолиб аниқланади.

Қўшимча маълумотлар учун, илтимос, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

(630) 247-8511 (Акмалжон)
(708) 415-1743 (Олимжон)
(773) 370-9699 (Маъмуржон)

Бизнинг манзилимиз:

Jerusalem Banquet
8310 S. Harlem Avenue
Bridgeview, IL 60455
Tel. (708) 907-5832
www.jerusalembanquet.com