Ўзбекистон футбол федерацияси: Вадим Абрамов ва Ойбек Қиличев февраль ойи лауреатлари

Вадим Абрамов, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи

Ўзбекистон футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари овозига кўра февраль ойининг энг яхши футболчи ва мураббийи номини эълон қилади.

Январь ойи якунларига кўра Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийи Вадим Абрамов ва унинг терма жамоадаги шогирди Кенжа Тўраев қолган рақобатчилардан кўпроқ овоз тўплаб, ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилганди.

Февраль ойи ҳам асосан терма жамоалар учун аталди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2та расмий (Австралия ва Ироқ) ва 3та ўртоқлик (Филиппин, Оман, Миср) ўйинида майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 1та расмий (Япония) ва 1та ўртоқлик (Жанубий Корея) ўйинида куч синашди.

Футболчиларга овоз бериш жараёнида айнан шу нарса ўз кучини кўрсатди ва асосан терма жамоаларга жалб этилган футболчиларгина овоз тўплашди. Фақатгина Александр Гейнрих БАА Этисалат Про-лигасида февраль ойи ҳисобидан 2та гол ура олгани учун (1та чемпионат, 1та Кубок доирасида) 1 очко ишлашга муваффақ бўлди. Сариқ карточкалари туфайли Гейнрих Японияга қарши ўйинда майдонга туша олмасди. Шу боисдан Вадим Абрамов уни миллий терма жамоанинг февраль ойидаги йиғинига жалб қилмади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг чин маънодаги етакчисига айланиб бораётган Ойбек Қиличев 10 очко билан февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди 

Ойбек Қиличев, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси.

 Қиличевнинг ўйини кучайиб бораётгани сабаб Вадим Абрамов уни миллий терма жамоага ҳам жалб қилганди. Ва айтиш керакки, Япония устидан қозонилган тарихий ғалабага муносиб ҳиссасини қўша олди.

БАА Этисалат Про-лигасида тўп сураётган Азиз Ҳайдаров Қиличевдан 2 очко камроқ жамғарди. Ҳайдаров Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга туша олмаган бўлсада (шамоллаб қолгани сабаб), Японияга қарши ўйинда ҳақиқий етакчига айлана олди. Ва ниҳоят тарихий ғалабага ўзининг голи билан катта улуш қўшган Александр Шадрин 7 очко билан учинчи ўринда қайд этилди.

Мураббийларга овоз беришда ҳам терма жамоаларга асосий эътибор қаратилди. Натижада Вадим Абрамов таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдирди. Январь ойи учун сўровномада Dubai Matchworld Cup-2012 турнири катта рол ўйнагани сабаб, Вадим Абрамов ҳамкасби Миржалол Қосимовдан бор йўғи 3 очколик фарқ билан ўзиб кетганди. Терма жамоалар учун аталган февраль ойида эса Вадим Карленович Миржалол Қўшоқовичдан 13 очко илгарилаб кетди. Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан ЎзПФЛ Кубогида зафар қучган ёш мутахассис Даврон Файзиев учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

№   Энг яҳши мураббий    Очко
1      Вадим АБРАМОВ           24
2      Миржалол ҚОСИМОВ       11
3      Даврон ФАЙЗИЕВ                 4

№  Энг яхши футболчи  Очко
1     Ойбек ҚИЛИЧЕВ                    10
2    Азиз ҲАЙДАРОВ                          8
3    Александр ШАДРИН               7

 ========================

 «VATANDOSH» газетаси (Нью-Йорк)

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Шуҳрат Мақсудов
3. Миржалол Қосимов

Энг яхши футболчи:
1. Игнатий Нестеров
2. Александр Шадрин
3. Ислом Иномов

«НАВРЎЗ» радиоси

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Миржалол Қосимов
3. Рўзиқул Бердиев

Энг яхши футболчи:
1. Азиз Ҳайдаров
2. Темур Кападзе
3. Ойбек Қиличев

«ФУТГОЛ» газетаси

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Миржалол Қосимов
3. Игорь Криушенко

Энг яхши футболчи:
1. Олег Зотеев
2. Кенжа Тўраев
3. Жасур Ҳасанов

«ЭРУДИТ СПОРТ» газетаси

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Миржалол Қосимов
3. Шуҳрат Мақсудов

Энг яхши футболчи:
1. Баҳодир Насимов
2. Азиз Ҳайдаров
3. Александр Шадрин

CHAMPIONAT.UZ сайти

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Даврон Файзиев
3. Миржалол Қосимов

Энг яхши футболчи:
1. Ойбек Қиличев
2. Жасур Ҳасанов
3. Игнатий Нестеров

«ОРИЯТ-ДОНО» радиоси

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Деян Журжевич
3. Хорен Оганесян

Энг яхши футболчи:
1. Ойбек Қиличев
2. Александр Шадрин
3. Александр Гейнрих

«СТАДИОН» газетаси

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Миржалол Қосимов
3. Игорь Криушенко

Энг яхши футболчи:
1. Баҳодир Насимов
2. Александр Шадрин
3. Азиз Ҳайдаров

«UFF.UZ» сайти

Энг яхши мураббий:
1. Вадим Абрамов
2. Даврон Файзиев
3. Миржалол Қосимов

Энг яхши футболчи:
1. Ойбек Қиличев
2. Азиз Ҳайдаров
3. Баҳодир Насимов

SHARE