27 апрелнинг беш хабари

Дунёда ҳар куни шу даражада кўп воқеалар содир бўладики, уларнинг қайси бирини ўқишниям, қайси бирига ишонишниям билмайсан киши. “Ватандош” — душанбадан жумагача — куннинг энг муҳим бешта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий хабарларини бериб боради.

 


 

АҚШ 9 минг ҳарбийсини Япониядан олиб чиқиб кетади

Япония ва АҚШ ҳукумати 9 минг нафар АҚШ денгиз кучлари аскарларининг кунчиқар мамлакатнинг Окинава оролидан олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришган. Унга кўра, денгиз кучлари Япониядан Тинч океани ҳавзасидаги ҳарбий базаларга ўтказилади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги кунда Окинавада 19 минг нафардан зиёд ҳарбийлар бўлиб, японияликлар узоқ муддат давомида ушбу базани ёпиш бўйича норозилик намойишлари ўтказиб келади. Уларнинг фикрича, ушбу ҳарбий база атроф-муҳитни ифлослантириш, турли бахтсиз ҳодисалар ҳамда жиноятчиликнинг ортишига хизмат қилмоқда.
АҚШ Япониядаги ҳарбий базаларига стратегик аҳамият қаратади. Негаки, ушбу ҳарбий базалар кундан-кунга кучайиб бораётган Хитой томонидан бўладиган таҳдидларнинг олдини олишда муҳим роль эгаллайди.


 

 

Бибихоним Лондон аукционида

 

Лондонда бўлиб ўтадиган аукционда венгриялик рассом Берталан Вигхнинг қаламига мансуб Ўзбекистон тарихи ва санъатига тегишли бўлган картина тақдим этилади. Оlam.uz сайтининг ёзишича, Берталан Вигх Биринчи жаҳон уруши давомида рус қўшинлари томонидан асирга олиниб, 1914-1918 йилларда Туркистонда бўлади. Бу даврда у Самарқанддаги Бибихоним масжидини акс эттирувчи картинани яратади. Асарнинг ҳақиқийлиги Третьяков давлат галереясининг етакчи эксперти, профессор Владимир Петров томонидан тасдиқланди. Картинанинг дастлабки қиймати 15,000–20,000 минг инглиз фунти стерлингга баҳоланмоқда.


 

 

Суд ҳукумат тарафда

Колумбия округ суди АҚШ махсус хизмати вакиллари томонидан «Ал-Қоида» етакчиси Усома Бин Лоденни йўқ қилиш бўйича Покистонда ўтказган пайтда олинган сурат ва видеоларни ошкор қилишни тақиқлаб қўйди.
Судья АҚШ ҳукумати позициясини маъқуллаб, бундай сурат ва видеоларнинг ошкор қилиниши хориждаги америкаликлар ҳаётига жиддий таҳдид туғдириши мумкин. Қолаверса, Усома бин Лоден жасади сурати мусулмон оламида жўнбушликни юзага келтириб, янги террор ҳужумларига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, мамлакат адлия вазирлиги тегишли видео ва суратларнинг чоп этилиши ҳарбийлар ва Марказий разведка бошқармаси томонидан ишлатилган махфий ҳарбий техника ва тизимларни ошкор бўлишига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этди.
АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилган мазкур операция маълумотларини ошкор қилиш бўйича ҳукуматни консерватик руҳдаги «Judicial Watch” ташкилоти судга берганди. Уларнинг фикрича, шу йўл билан ҳукумат фаолиятидаги очиқликни назорат қилиш мумкин.


 

 

Гвардиола “Барса”ни тарк этади

Миллионлар ўйини — футболда ўзига хос мактаб ва услуб яратган Барселона клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум тугагач, жамоани тарк этишини қайд этди. У бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.
2008 йилдан бери Барселона жамоасини бошқариб келаётган Пеп ўз фаолияти давомида кўҳна қитъанинг энг нуфузли мукофотларини қўлга киритди. Чунончи, жами 13 марта тенгсиз келиб, икки марта Европа чемпионалар лигасида, уч марта “Ла-лига”да шоҳсупага кўтарилди. У ҳозирча бошқа жамоага ўтмаслигини ва дам олишини қайд этган.
Клуб раҳбарияти, шунингдек, Гвардиола “Барселона”ни тарк этгандан кейин жамоани ёрдамчи мураббий Тито Виланова бошқаришини эълон қилди.


 

 

Googooshaдан янги дуэт

Googoosha тахаллуси билан таниқли бўлган Гулнора Каримова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ижросида янги қўшиқ яратилди. “Жизней много не бывает” деб номланувчи қўшиқ матнининг муаллифи Гулнора Каримова бўлиб, у твиттердаги саҳифасида янги альбомининг релизини тайёрлаётгани ҳақида хабар берганди.

 

SHARE