Бруклинда келинлар қўзғолон кўтаришди

Наврўз айёми шарқона янги йил дебочаси, серҳосиллик ва қут-барака ғоясини ўзида мужассам этадиган, миллий табиатимиз ва қадриятларимиздан ажратиб бўлмайдиган, сиёсатдан холи, энг қадимий, энг севимли байрамдир.
Наврўз фаслида турли низо ва адоватлар унутилади, ҳар қайси инсон ўз оила аъзоларини, қадрдонларини бағрига босиб, таниш-билишларини қутлаб, уларга соғлик-омонлик, тинчлик-осойишталик тилайди, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлишини истайди, дейишади.
Наврўз нафақат янгиланиш ва яшариш айёми, балки халқларни, дилларни бирлаштирадиган, бир дастурхонга йиғадиган эзгу айёмдир.
Нью-Йорк Бруклинда бўлиб ўтган Наврўз тадбири ҳақида ҳам мана шу гапларни айтиш мумкин. Зеро, мазкур айёмда Марказий Осиё халқлари вакиллари иштирок этишиб, улар дўстона суҳбат қуришди, ўз миллий таомларидан тановул қилишиб, шарқона мусиқага рақсга тушишди.
Унда сўзга чиққан “Мурувват” маркази раҳбари Тамара Назарова сўзга чиқиб, байрам билан қутлади. Наврўзнинг Марказий Осиё халқлари ҳаётида тутган ўрни ҳақида фикр юритди.
Айниқса, “Томоша” театри жамоаси томонидан севимли “Келинлар қўзғолони” намойиш этилгани байрам иштирокчиларида катта қувонч бағишлади.
400 нафардан ортиқ меҳмон қатнашган мазкур тадбирда Нью-Йорк, Нью-Жерсидан меҳмонлар қатнашди.