Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Максим Шацких Украина Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга яқин

Украинанинг энг машҳур интернет-порталларидан бири – www.ua-football.com танловига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Киевнинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Максим Шацких Украина Премьер-лигаси 26-тури рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Киевнинг «Оболонь» жамоасига қарши ўйинда «Арсенал» йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бунда Шацкихнинг ҳиссаси катта бўлди. Хусусан, www.ua-football.com футболчи ҳақида шундай деб ёзади: «Динамо»да ўйнаб юрган вақтлари майдон марказида Шацкихнинг ажойиб ҳамкори – Валентин Белькевич бўларди. Бу жуфтлик бир-бирини яримсўзда тушунар (бунда белорус тўпни етказиб бериш, Максим эса «гол урувчи» вазифасини бажарарди) ва бир қатор голларни уришган эди».

Мақола давомида шундай дейилади: «Бироқ, маълумки, уста – ҳар қандай ишда ҳам уста. «Арсенал»да Шацких бурчак ва жарима зарбаларини амалга оширади, бироқ «Оболонь»га қарши ўйинда унга плеймейкер вазифаси юклатилди. Шацких, худди бутун фаолиятини майдон марказида ўтказгандек, бу вазифани аъло даражада уддалади. Максим жамоасининг барча тўртта голида иштирок этиб, иккита голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Катта обрўга эга бўлишига қарамай, индивидуал ҳаракатларга берилмади, тўпни ўзида ушлаб турмади, ҳар сафар тўғри қарор қабул қилиб, тўпни керакли йўналишда етказиб бера олди».   Қайд этиб ўтамиз, 26 тур якунига кўра «Арсенал» 41 очко билан Украина Премьер-лигасида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа тўртинчи ўринда бораётган Днепропетровскнинг «Днепр» клубидан бир очкога ортда қолмоқда. Мусобақа жадвалида эса 67 очкодан тўплаган Украина грандлари – «Динамо» ва «Шахтёр» пешқадамлик қилмоқда.

Якшанба куни Киевнинг “Арсенал” клуби Украина чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида Львовнинг “Карпати” клубига қарши учрашувда майдонга тушади. Ҳамюртимиз Максим Шацких учрашув олдидан рақиб жамоа расмий сайтига интервью берди.

– “Карпати” билан ўйнаш доим қизиқарли бўлган. Ҳозирда жамоамизда ёмон муҳит ҳукм сурмаяпти. Барча футболчилар ҳғам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёр бўлиб туришибди. Биз, албатта, фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ. Бу бизнинг уй учрашувимиз. Мухлисларимиз олдида бошқа натижа учун ўйнаб бўлмайди, албатта.

– Сўнгги пайтларда жамоангиз мусобақада анча қониқарли натижаларни қайд этмоқда. Умуман ушбу мавсумда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
– Охирги турлар олдидан фақатгина битта вазифа бор — барча учрашувларда ғалаба қозониш. Албатта рақиблар анча жиддий, бироқ бу бизнинг мақсадимизни ўзгартира олмайди. Мавсумдаги режаларимиз эса бошидаёқ маълум бўлиб қолганди. “Арсенал” еврокубокларда иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Биз ўтган мавсумда ҳам ёмон ўйнамагандик. Фақатгина мавсум сўнггига қадар концентрация етишмаганди. Бу мавсумда эса ҳозирча барчаси яхши давом этяпти. Биз Киевдан фақатгина “Динамо” еврокубокларда иштирок этишини истамасдик.

– Яқинда жамоа кубок мусобақаларини тарк этди. Бу муваффақиятсизликка нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?
– Финалга чиқа олмаганимиз футболчиларни бироз бўлсада, хафа қилгани рост. Аммо бу бизни еврокубоклар сари юришимизни тўхтаиб қолмайди.Албатта мағлубиятлардан кейин футболчилар йўл қўйган хатолари устида бош қотиришади. “Волинь”га қарши учрашувда ҳам биз 120 дақиқа мобайнида жуда яхши ҳаракат қилгандик. Бироқ ўша куни омадимиз келмай қолди. Рақиб ўша куни юзага келган имкониятлардан тўғри фойдалана олганди. Ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганди. Аммо биз шу куни мағлубиятга муносиб эмасдик.

– Охирги турга келиб “Карпати” ўз ўйинини тўғрилаб олди. Бу жамоа учун эртанги учрашувда ёрдам бериши мумкин…
– Ҳа, албатта “Карпати” сўнгги тур учрашувида ўзининг тартибли ва кучли жамоа эканини кўрсата олди. Менимча, бунга жамоанинг янги-эски стадиони “Украина”да тўп сургани сабаб бўлди. Бу ерда жамоа ўзини яхши ҳис қила олади. Бизни қийин учрашув кутиб турибди. “Карпати” осонликча очко берадиган жамоа эмас. Биз бу учрашувда, ўз уйимизда тўп сураётганимизга қарамай, яққол фаворит эмасмиз.

– Шахсан ўзингиз “Карпати”га қарши жуда кўп учрашувларда майдонга тушгансз. Энг ёдда қолганларини айтиб бера олмайсизми?
– Бу биринчи даврадаги учрашув эди. Биз “Карпати”га ҳеч қандай имконият қолдирмагандик. Аммо, бу фикрни ҳозир таъкидламоқчи эмасман. Чунки ҳозирда вазият бутунлай бошқача. “Карпати” бугунги кунга келиб ўз ўйинини топиб олган. Жамоа биринчи даврадагидан кўра анча хавфлироқ. Шундай экан биз бир дақиқа бўлсада, эътиборни сусайтирмаслигимиз талаб этилади.
Манба: www.stadion.uz.

Маким Шацких оиласи билан. Қайлиғи Олесия Шацких Ўзбекстон фуқароси.

 Шацких Украина Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга яқин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Максим Шацких «Арсенал»нинг «Карпати»га қарши ўйинида энг яхши футболчи деб топилди.

Киевда меҳмон бўлган «Карпати» 51-дақиқага келиб иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. 53-дақиқада Шацких ҳисобни қисқартирган бўлса, тўрт дақиқадан кейин унинг ўзи пенальтидан мувозанатни тиклади. Ва ниҳоят 82-дақиқада «Арсенал» ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди – 3:2. 28-турдан кейин киевликлар 45 очко билан 5-ўринни эгаллаб туришибди.

Қайд этиш керак, «Карпати»га қарши ўйин Максим учун клублар сафидаги 500-учрашув эди. Мазкур жамоа дарвозасига киритилган 2та гол Шацкихнинг Украина Премьер-лигасидаги 115-голи бўлиб тарихга кирди. Бу борада Сергей Ребров 123та гол билан Премьер-лига тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 33 ёшли ҳужумчиси биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун яна 8та гол урса кифоя. Дастлабки 10таликда бораётган футболчилардан бор йўғи 3таси фаолиятини давом эттираётгани эътиборга молик. Улар орасида Сергей Ребровнинг йўқ экани Максим Шацкихга ёрдам бериши мумкин.

Mаксим Шацких (қизи билан), Север Жеперов, Саша Гейнрих, Азиз Хайдаров, Виктор Карпенколар арабистонда 2011 янги йилни биргаликда кутишяпти.

SHARE