Верешагин: совуққон ва “зиддиятли” рассом

(Туркистон тарихидан)

Тарихимизнинг “энг оғриқли, энг қора кунлари”, шубҳасиз, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида бўлган учта давлат — Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонлигининг Чор Россияси томонидан босиб олиниши бўлса керак. 19-асрнинг ярмидан бошланган истило нафақат бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига, балки ўз навбатида, эски бошқарув тизими асосида иш олиб бораётган давлат тузумларининг амалда ўзини оқламаслигини ҳам кўрсатган эди.
Бугун Чор Россия босқини ҳақида етарлича тарихий ҳужжатлар ўрганилган, тарихий ҳақиқатлар қарор топган. Бироқ, ўша даврда яшаб ижод қилган шундай ижодкорлар борки, уларнинг фаолияти гарчи бугун тарихий манба сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлса-да, инсон шаъни, ғурури ва ижод ўртасидаги чегаранинг нақадар илғаб бўлмаслигини кўрсатади. Ана шундай ижодкорлардан бири, Чор Россияси армияси зобити, рассом Василий Верешагиндир…

Шуниси эътиборлики, у ҳарбий. Шунинг учун 19-асрда Чор Россияси олиб борган қарийб барча урушларда қатнашган, дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида бўлган. Америкадан Япониягача, Европа мамлакатларидан Болқонгача, Ўрта Осиёдан Ҳиндистонгача бўлган кенгликда саёҳат қилган, одамлар ҳаётини қоғозга туширган. Расмлар асосан 1860-1870 йилларда олинган.

Мунаққидлар адиб ижодида реализм, оригиналлик, ҳаётга яқинликни эътироф этишади. Аммо шу жиҳати ҳам борки, Верешагин ҳеч бир ижодкорлар жазм қила олмайдиган усулларни синаб кўрган. Хусусан, у Туркистонда қўзғолон кўтарганларни минорадан ташлашни сўраб мурожаат қилганлиги тарихий манбаларда учрайди. У бу иши билан инсоннинг кўзида ўлим ҳадигини чизмоқчи бўлганлигини айтади.

Унинг ижодида Чор Россиясини улуғлаш, шовинизм, бошқа миллат вакилларига нисбатан камситиш ҳолатлари кўп учрайди. Шунинг учун ҳам мунаққидлар Верешагинни “зиддиятли” шахс деб айтишади. Негаки, унинг ҳаёт йўли унча-мунча ижод аҳли, айниқса, мўйқалам соҳиблари учун мутлақо бегонадир. Шундай бўлса-да, у чизиб қолдирган асарлар бугун ҳам ўша даврдаги тарихий, маданий, ижтимоий ҳаётни тасаввур қилишда жуда фойдалидир. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Босқинчилик, эътиборсизлик туфайли ҳаробага айланган Гўри Амир мақбараси

Кўпчиликка маълумки, Ўрта Осиё халқларида диннинг таъсири кучли бўлганлиги учун инсоннинг (умуман, жонзоднинг тасвирини чизиш) расмини чизиш, яъни рассомлик қарийб ривожланмаган эди. Верешагиннинг асарлари шунинг учун ҳам ноёбдир. Қиз портрети.

Хонликлар даврида дарвешлар, турли тариқатларга ҳаётини бағишлаган одамлар кўп бўлган. Дарвешлар.

Мулло Карим ва мулло Раҳим бозорга кетишмоқда.

Ўзбек боласининг портрети.

Сарбоз. Бухоро Амирлиги.

Сотувчилар.

SHARE