“Bloomberg” дунёдаги энг ишончли банклар рейтингини тузиб чиқди

“Bloomberg” агентлигининг версиясига кўра, Сингапурнинг “Oversea-Chinese Banking” банки дунёдаги энг ишончли ва барқарор банк деб топилди. Мазкур банк ўтган йилги рейтингда ҳам биринчиликни қўлга киритган эди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Гонгконгнинг “BOC Hong Kong Holding” банки банд қилган бўлса, Канаданинг “Canadian Imperial Bank of Commerce”  банки эса кучли учликни ёпиб берди.

Рейтингнинг биринчи ўнталигини оладиган бўлсак, уларнинг тенг ярмини Канаданинг банклари банд қилишган. Бунга сабаб сифатида Канада кредит ташкилотларининг капиталининг етарлилиги, қарз олишда миллий маданиятларга содиқлик ҳамда молиявий секторнинг давлат томонидан кучли назорат қилишини келтиришимиз мумкин.

Қизиқ томони шундаки, ушбу рейтингнинг дастлабки ўнталигига бирорта ҳам Америка банки кира олмади. АҚШ банклари ичидан энг яхши натижасни “J.P. Morgan Chase” (13-ўрин) кўрсатди.

Еслатиб ўтамиз, ушбу рейтингга фақатгина активлари 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган банкларгина киритилган холос.

Дунёдаги энг ишончли ва барқарор 10 та банк, Bloomberg – 2012

1. “Oversea-Chinese Banking” (Сингапур)

2. “BOC Hong Kong Holdings” (Гонгконг)

3. “Canadian Imperial Bank of Commerce” (Канада)

4. “Toronto-Dominion Bank” (Канада)

5. “National Bank of Canada” (Канада)

6. “Royal Bank of Canada” (Канада)

7. “United Overseas Bank” (Сингапур)

8. “DBS Group Holdings” (Сингапур)

9. “Hang Seng Bank” (Гонгконг)

10. “Svenska Handelsbanken” (Швеция)

Рейтингнинг тўлиқ вариант билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

SHARE