Нима учун Францияда 49 та ходимли фирмалар жудаям кўп?

Франция иқтисодиётига оид кичик статистика: мамлакатдаги 49 та ходимли фирмалар сони 50 та ходим ишлайдиган фирмалар сонидан 2,4 баробарга кўп. Наҳотки, битта ишчи шунчалар муҳим рол ўйнаса? Франциянинг Mеҳнат кодексига кўра бу жуда муҳим! Бизнесменларнинг сўзларига кўра Францияда бизнес юритиш учун энг катта тўсиқ ишчи кучининг қимматлиги эмас, балки бу бўйича қонунчиликдаги ислоҳотларнинг етишмаслигидир, мамлакатнинг Mеҳнат кодексига 100 йилдан ошган.

Франция ҳудудида жойлашган фирманинг ишчилари сони 50 тага етиши биланоқ, у учта ишчи қўмита тузиб, фойдани тақсимлаш бўйича масалаларни ҳал қилиш учун ходимларни жалб қилиши лозим бўлади. Агарда бирор иқтисодий сабабларга кўра ишчилар сонини қисқартирадиган бўлса ҳам фирмани қайта ташкиллаштириш режасини тақдим қилиши лозим.

Қизиқ, француз бизнесменлари бу каби мажбуриятларни ўз бўйнига олишни истамай, бунинг ўрнига янги кичик-кичик фирмаларни очишни афзал кўришади.

Mамлакатнинг 102 ёшга тўлган Mеҳнат кодекси (“Code du Travail”) катта сондаги одамларни ёллаш учун асосий тўсиқ бўлиб келмоқда. 3 200 саҳифадан иборат ушбу ҳужжатда корхона фаолиятининг барча турлари, ходимларни ишга олишдан тортиб уларни бўшатишгача бўлган жараённи ўзида акс эттирган.

Бугунги кунда Францияда 2,9 миллион одам ишсиз, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 10 фоизи иш билан банд эмас. Бу мамлакатнинг сўнгги 12 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Францияда 100 кишилик корхоналарда ҳар ҳафта мажлис ўтказиб (муҳокама қилишга арзийдиган муаммо бўлмаса ҳам) туриш учун 10 кишилик ишчи гуруҳ тузилиши шарт қилиб белгиланган.

Агарда компания фойда кўриб ишлаётган бўлса, у ўз ходимини ишдан бўшатиши учун бир қанча шартларни бажариши лозим. Ҳатто, суд бундай ҳолларда фирма раҳбарини Mеҳнат кодексини бузганликда айблаб, панжара ортига юбориши ҳам мумкин.

Франциянинг яқинда сайланган президенти Олланд ўзининг сайловолди кампаниясида мамлакатда сўнгги 10 йил ичида йўқотилган ишчи ўринларини қайтаришга ваъда берган.

Париждаги Mеҳнат институти директори Бернард Вивьер бу муаммога бошқача кўз билан қарайди: “Бугунги кундаги автомобиллар 40 йил олдинги ҳолатига қараганда анча мураккаб. Шундай экан, нега Mеҳнат кодекси сода бўлиши керак экан”.

SHARE