“Олтин Гепард” иккинчи халқаро кинофоруми кузда бўлиб ўтади

    Шу йилнинг 30 сентябридан 5 октябригача Тошкент шаҳрида “Олтин Гепард” иккинчи халқаро кинофоруми бўлиб ўтади. Ушбу кинофорум еттинчи бора ўтказиладиган “ArtWeek Style.uz – 2012” санъат ҳафталиги доирасида ўтказилиб, бу йилги кинофорумда иштирок этадиган мамлакатлар географияси кенгаяди, нуфузли жаҳон киноусталари ташриф буюришади, янгидан-янги замонавий кинокартиналар намойиши бўлиб ўтади ҳамда иштирок этувчилар ва томошабинлар учун бир қатор совғалар тайёрланмоқда.

    23 май куни Фонд Форумнинг конференциялар залида кинофорум бош директори Акбар Ҳакимов, санъат директори Нозим Тўлахўжаев, режиссёрлар Рустам Сагдиев ва Ёлқин Тўйчиев, продюссер Аваз Тожихонов ва бир қатор журналистлар иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Олтин Гепард” кинофоруми ўзининг иккинчи тақдирлаш маросимига тайёр эканлиги ҳамда хорижий ва маҳаллий шериклар билан ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, “Олтин Гепард” Тошкент халқаро кинофоруми илк марта ўтган йилнинг октябрь ойида “ArtWeek Style.uz” санъат ҳафталиги доирасида ташкил қилинган эди.

    “Олтин Гепард” 1-Тошкент халқаро кинофоруми ҳақида батафсил маълумот ҳамда совриндорлар рўйхати билан мана бу ерда танишингиз мумкин.

    SHARE