Нью-Йоркда йиллик Интернет-ҳафталиги бошланди

Нью-Йорк шаҳрида дунёдаги энг машҳур тадбирлардан бири, рақамли технологиялар соҳасидаги эришилган ютуқлар кўргазмаси – Интернет-ҳафталиги бошланди. Ушбу кўргазма кетма-кет беш йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Бу йили у 21 майгача давом этади ҳамда унинг доирасида 250 дан ортиқ конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Mазкур ҳафталик давомида интернет-индустриясининг сўнгги тенденциялари баён қилинади. Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, Интернет-ҳафталиги – компаниялар учун салоҳиятли инвесторлар билан танишиш ҳамда мутахассислардан трули маслаҳатлар олиш учун энг зўр имкониятдир.

Интернет-ҳафтагининг энг қизиқарли тадбирларидан бири – “Instagram” фотосервиси ёрдамида суратга олинган фотографиялар кўргазмасидир. У шаҳар марказидаги галереялардан бирида ўтказилади. 18 май куни эса “Facebook” ижтимоий тармоғи ва “Tumblr” микроблоглар сервиси жойлашган офисда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади.

21 май куни йиллик “The Webby Awards” мукофотининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Йил кашфиёти учун Вебби” номинациясида яқинда “Facebook” томонидан бир миллиард долларга сотиб олинган “Instagram” фотосервиси ғолиб чиқди. Бу йилги Вебби мукофотлари эгаларининг тўлиқ рўйхати билан танишиш учун мана бу ерга ўтинг.

SHARE