Нью-Жерсида ватандошлар сайли

Нью-Жерсида ўзбекистонликларнинг яна бир сайли бўлиб ўтди. АҚШнинг турли нуқталарида таҳсил олаётган, ишлаётган ҳамюртларимиз йиғилган мазкур пикникда эски қадрдонлар бир-бири билан дийдор кўришди, янги таниш, билиш орттиришди.


Йигитлар яшил майдонда волейбол ўйнашди, болалар ўйин-кулгу қилишди, аёлларимиз эса бир-бирлари билан “дардлашиш”ди.


Бундай пикникларнинг фойдали жиҳати шундаки, ҳамюртларимиз бир-бири мулоқот қилади, Ўзбекистонда, ўз вилоятида, она шаҳарларида юз бераётган воқеалар хусусида фикр алмашади.


Дастурхонга миллий таомлардан тортилди. Айниқса, паловхонтўра дастурхон безаги бўлган бўлса, бошқа миллий таомлар ҳам меҳмонлар эътирофига сазовор бўлди.

Пикникда сўз олганлар бундай тадбирларнинг аҳамияти хусусида фикр юритиб, тез-тез учрашиб туриш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд этишди.


Сайл давомида, шунингдек, тадбирни ташкиллаштиришга бош-қош бўлган, унда фаол иштирок этган бир қатор ҳамюртларимиз га эсдалик совғалари топширилди.

SHARE