Вашингтонда ватандошлар сайли

Бир пиёла чой остида гурунг қилишнинг ўз гашти, ўз таровати бор. Айниқса, бу гурунг Ватандан йироқда ватандошлар даврасида бўлса, ўз мазмун-моҳияти, ўз жозибаси билан ўзгача руҳда ўтади. Негаки, бундай чин дилдан суҳбат қуриш узоқ юртда, мусофир юрганларни бир-бирига яқинлаштиради, янада жипслаштиради.

Вашингтонда ташкил этилган ўзбекистонликлар сайли ҳам ана шу эзгу ниятларга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Чунки ушбу тадбирда АҚШнинг турли штатларидан, чунончи, Виржиния, Жоржия, Иллинойс, Сиэтл, Теннесси, Мериленд, Бостон, Нью-Йорк, Нью-Жерси штатларидан, шунингдек, Вашингдон округидан 250 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз ўз оиласи, фарзандлари билан ҳозир бўлдилар.

Яшил табиат қўйнида уюштирилган ушбу сайил(пикник)да тайёрланган турли таомлар, айниқса, Узгандан келтирилган девзира гуручда дамланган паловхонтўра шу даражада мазали бўлибдики, пикник давомида яна бир марта ош дамлашга тўғри келди. Шашлик тайёрланди, барча меҳмонларга улашилди.

Умуман, ҳар бир иштирокчи бундай тез-тез ўтказиб туриш кераклигини, ўзаро фикр алмашиш, миллий таомлар тайёрлаш ва бошқа эзгу тадбирлар фақат ва фақат ватандошлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни, бирдамликни мустаҳкамлаши айтиб ўтилди.

Суратлар муаллифлари: Фарҳод Султон, Одил Рўзалиев, Нурмуҳаммад Парпиев.

SHARE