“Sony” қандай “ўлди” (3-қисм)

Кўпчиликка маълум ва машҳур “VAIO” ноутбукларини ишлаб чиқишда “Sony” негизида пайдо бўлган технологиялардан фоудаланилмаган. Ноутбуклар бозоридаги асосий ўйинчилар – “DELL”, HP ва “Lenovo” билан рақобат қилиш учун маҳсулот таннархини туширишдан ўзга илож йўқ эди. “Sony” ўзи учун саноатга асосланган стратегияни танлаб олгани боис, у бирор янги, ноёб маҳсулот яратишдан йироқда эди.

Казуо Хираи

“Sony” мобил телефонлар соҳасида “Ericsson” билан ҳамкорлик қила бошлади, охир оқибат яқинда ўртада тузилган “Sony Ericsson” қўшма корхонасини ҳам сотиб олди. Шундан сўнг ҳам, “Sony” бозор учун ҳеч қандай янги технология ёки янги қурилмаларни чиқармади. Бунинг ўрнига у “Nokia”, “Motorola” ва “Samsung” билан рақобат қилиш учун ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга киришиб кетди. Бундай олиб қараганда, технологик жиҳатдан ҳеч қандай устунликка эга бўлмаган “Samsung” телефонлари ўзининг паст нархи билан фойдаланувчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

“Sony” яқинда видео-технологиялар соҳасида ўзининг янги “Blu-ray” технологиясини ишлаб чиққанида, унинг стратегияси ҳалиям эскилигича қолган эди: иложи борича янги форматда ишловчи кўпроқ қурилма сотиш йўлини топиш. Шунинг учун ҳам у “Blu-ray” технологиясини ҳеч кимга сотмади. Бундан анча йиллар аввал ҳам “Sony” аудио-файллар учун ўзининг форматини ишлаб чиқиб, ундан фақат ўзининг маҳсулотларида фойдаланар, бошқа компанияларга ундан фойдаланишга рухсат бермас эди. Бироқ, информацион иқтисодиёт шароитида бундай ёндашув истеъмолчиларни тинчлантира олмайди. Натижада, “Blu-ray” бошланишидан зарар келтирадиган лойиҳага айланди.

Шунга ўхшаш вазиятни “Sony”нинг деярли барча бизнес соҳаларида кузатишимиз мумкин. Масалан, “Sony” қачонлардир телевизорлар бизнесида “Trinitron” технологияси билан эришган обрўсини бугунга келиб йўқотди. Текис экранли аппаратлар соҳасида эса у сўнгги 8 йил ичида 10 миллиард доллар маблағ йўқотди. Шунга қарамай, у ҳалиям ўзининг сиёсатини ўзгартирганича йўқ.

“Sony”нинг бугунги кундаги раҳбарияти ҳам ўша стратегия ортидан кетмоқда.

(давоми бор…)

1. “Sony” қандай “ўлди” (1-қисм)

2. “Sony” қандай “ўлди” (2-қисм)

SHARE