“Томоша” театри таклиф қилади

Ҳурматли Ватандошлар!

Халқимизнинг адабий ва бадиий, маданий меросини, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни тарғиб қилиш мақсадида Нью-Йоркда “Томоша” театри ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу театр жамоаси турли миллий байрамларда, санъат учрашувларида ўзини тўлақонли намойиш этишди, америкалик ўзбеклар қалбидан чуқур жой олиб бормоқда.

Театр ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан шу йилнинг 1 июнь куни театрлаштирилган концерт уюштирилмоқда. Унда таниқли санъаткорлар, жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Мирза Азизов ҳамда ёш актёр ва хонанда Азиз Раметовлар, шунингдек, “Томоша” театри жамоаси қатнашади.

Ушбу тадбирга барча ҳамюртларимизни таклиф қиламиз.

Тадбир 2012 йил 1 июнь куни 4715 18 ave PS 192да, 2012 йил 8 июнь куни 2555 Mcdonald ave Orion Palaceда бўлиб ўтади.
Марҳамат!