13 июннинг беш хабари

Дунёда ҳар куни шу даражада кўп воқеалар содир бўладики, уларнинг қайси бирини ўқишниям, қайси бирига ишонишниям билмайсан киши. “Ватандош” — душанбадан жумагача — куннинг энг муҳим бешта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий хабарларини бериб боради.

 


 

Вазирлар бир-бирини айблашди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бир-бирига айблов эълон қилди. Хусусан, куни кеча АҚШ ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Россия Сурия ҳукуматига ҳарбий вертолётларни сотаётганликда таъкидлади. Унинг фикрича, рус ҳарбий техникалари тинч намойишларни бостириш ишлатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўз навбатида, Лавров АҚШ Сурия мухолифат вакилларига қурол етказиб бераётганлигини айтиб, бу халқаро ҳуқуқ талабларига зид эканлигин маълум қилди. Қолаверса, Human Rights Watch халқаро ташкилоти фаоллари Франциядан Парижда бўлиб ўтадиган қурол-яроғ кўргазмасига Россияни чақирмасликка даъват этди.


 

 

Ўзбекистон экспортида қайси нефть маҳсулотлари етакчилик қилмоқда?

2012 йилнинг биринчи чорагида энергия ташувчиларнинг Ўзбекистон умумий экспорт ҳажмидаги улуши 33,6 фоизни ташкил этди. 2011 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 13,7фоизни ташкил этган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида маълум қилинади. Энергия ташувчиларидан кейин бу борада хизматлар соҳаси иккинчи ўринда келмоқда. Унинг улуши 16,2 фоизни ташкил этади. Пахта толаси экспорти 12,7 фоиз улуш билан учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонга асосан машиналар ва ускуналар импорт қилинган бўлиб, уларнинг умумий импорт ҳажмидаги улуши 42,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ҳисобот даврида мамлакатга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,5 фоиз, кимё маҳсулотлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 14 фоизни, қора ва рангли металлар – 7,3 фоизни, хизматлар – 4,7 фоизни ва энергия ташувчилари ва нефть маҳсулотлари – 6,8 фоизни ташкил этди.


 

 

БМТ миссия раҳбари Сурияда “фуқаролар уруши”ни эълон қилди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги миссияси раҳбари Эрве Ладсус ушбу мамлакатдаги вазиятни «фуқаролар уруши» деб баҳолаш мумкинлигини қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, Сурия ҳукумати мамлакатнинг сезиларли даражада қисмида назоратни қўлдан бериб қўйди. Бу эса, табиийки, фуқаролар уруши бошланганидан даракдир. БМТ миссияси раҳбари ўз сўзларини жангларда оҳир ҳарбий техникалар ишлатилаётгани билан ҳам изоҳлаган. Ладсуснинг ҳукуматнинг ҳам, мухолифат вакилларининг кескин қаршилига сабаб бўлади. Ҳукумат вакиллари бу сўзларни ҳақиқатдан йироқ деб айтган. Мухолифат эса уларнинг ҳаракати «мутлақо тинч» бўлиб, қурол ҳимоя сифатида қўлланилмоқда, холос. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда Суриянинг кўплаб ҳудудларида оғир жанглар кетмоқда. Қурбонлар сони эса кун сайин ошиб бормоқда.


 

 

Олланд ваъдаларини бажаришга киришди

Франция давлат компаниялари раҳбарлари учун йиллик маошлар миқдори аниқ белгилаб қўйилади. Франция молия вазири Пьер Московисига кўра, менежерлар маоши йилига 450 минг евродан ошмаслиги керак. Бу тартиб келаси йилдан ҳаётга татбиқ этилади. Молия вазирига қараганда, ҳозирда 20га яқин давлат компаниялари топ-менежерлари ушбу маблағдан кўп пул топишади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, менежерлар маоши миқдорини чеклаш Франсуа Олланднинг сайловолди кампанияси давомида берган ваъдаларидан бири ҳисобланади. У бунга қадар президент ва вазирлар маошини 30 фоизга қисқартирди. Бундан ташқари, ҳукумат турли идораларни оптималлаштириш ва уларни молиялаштиришни ҳам қисқартирмоқда. Айни пайтда янги ҳукумат пенсия ёшини 62 дан 60 ёшга туширди.


 

 

Googoosha Bilboard журналида

Америкада мусиқа ва шоу-бизнесда катта нуфузга журналлардан бири Bilboard журналининг 16 июнь сони ўзбекистонлик таниқли хонанда, Googooshaнинг яқинда АҚШда халқаро релизи ўтказилган “Round Run” альбомига бағишланади. Россиялик продьюсер Максим Фадеев ва бошқа композиторлар билан ҳамкорликда тайёрланган мазкур альбом инглиз тилида эълон қилинди.
Bilboard мусиқа бизнесига оид журнал бўлиб, 1894 йилдан бери чоп этиб келинади. Унинг тиражи бугунги кунда 17 минг атрофида бўлиб, асосий аудиторияси интернет фойдаланувчилар ҳисобланади.

SHARE