Мижозларга ёлғон маълумот тақдим қилган банклар жаримага тортилмоқда

Дунёдаги энг йирик банклар банклараро кредитлаш ставкаларини манипуляция қилгани учун АҚШ, Европа ва Осиё молиявий регуляторлари томонидан текширилмоқда. Хусусан, кеча Barclays банки 452 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур қилинган эди. Банк-молия тизимини назорат қилувчи институтлар, шунингдек, Citigroup, JP Morgan, HSBC и Deutsche Bank банклари фаолиятини ҳам ушбу масала юзасидан текширмоқда. Буюк Британия молия назорат хизмати вакили Трейси Макдермотнинг ББСга берган интервьюсида қайд этилишича, ҳозирги кунда бир неча банклар фаолияти манипуляция билан боғлиқ иш юзасидан суриштилмоқда.

 

АҚШ ва Буюк Британия регуляторлари маълумотларига қараганда, Barclays банк қарзлари ҳақида нотўғри ахборот берган. Бу билан “ишончли молия муассасаси” имижини яратишга ҳаракат қилишган. Чунончи, 2007 — 2009 йилларда, яъни молиявий инқироз айни қизиган даврда Barclays банки ходимлари банклараро кредитлаш ставкалари кўрсаткичларини атайин пасайтириб кўрсатишган. Бу мижозларда банк барқарорлиги ҳамда бошқа рақобатбардош банклардан юқори ставкаларда кредит олишига ҳожат бўлмайди, деган ёлғон тасаввурнинг шаклланишига хизмат қилган. Гарчи банк хизматчилари ўз фаолиятини жиддий маҳфийлик асосида қилмаган бўлса-да, банк назоратчилари бундай амалиёт кенг қўлланилганидан ташвиш билдирган.

ББСнинг ёзишича, трейдерлар ўзаро суҳбатларида банклараро кредитлаш ставкаси кўрсаткчилари  шкаласини имкон қадар пасайтириб кўрсатишни бир-биридан илтимос қилишган. Ҳозирча ушбу саъй-ҳаракатлар нечоғи муваффақият келтиргани, шунингдек, қарз берувчиларга бу  аниқлангани йўқ. Аксарият сиёсатчилар банкларнинг бундай хатти-ҳаракатлари банк этикасига мутлақо зиддир.

SHARE