28 августда ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналари нишонланади

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони қурилиши 28 августдан бошлаб ишга тушиши маълум қилинди.

Championat.uz сайти маълумотига кўра, айни шу куни стадионда ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналари нишонланади.  Ҳозирда стадионнинг томлари ёпиб бўлиниб, сўнгги қурилиш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. ЎФФ сайти маълумотига кўра, стадионда томошабинлар ўриндиқлари сони 34 минг бўлиб, мажмуа уч қаватдан иборат бўлади.  “Бунёдкор” спорт комплексининг қурилишига 60 миллиард сўм сарфланиши айтилаяпти.

SHARE