Бугун АҚШ мустақиллиги куни

Бугун АҚШ мустақиллиги куни. Бундан роппа-роса 236 йил муқаддам, яъни 1776 4 июль куни АҚШ Конгресси  Мустақиллик декларациясини эълон қилади. Ушбу санани Американинг туғилган куни сифатида ҳам кенг нишонлашади.

Ушбу сана — 4 Июль АҚШ миллий байрами бўлиб, ушбу тадбир муносабати турли тадбирлар, концертлар уюштирилади, президент табриклайди, умуммиллий сайл бўлиб ўтади. Шу жумладан, АҚШ барча элчихоналарида Мустақиллик куни муносабати билан қабуллар ва тантанали тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов ҳам АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан Америка президенти Барак Обамани табрик хатини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Ватандош» газетаси ҳам барча америкаликларни миллий байрам — Мустақиллик куни билан қутлайди.

SHARE