Америкалик олим Кен Хейворс илмий тажриба учун ўзини қурбон қилмоқчи

Америкалик олим Кен Хейворс хавфли илмий тажрибани ўтказмоқчи. У бир қанча вақтдан сўнг ўз бош миясининг ҳужайраларни робот танасида тирилтиришга уриниб кўриш учун ўзини ўлдирмоқчи.

Ғоя илмий-фантастик фильм сценарийсига ўхшайди, аммо, шунга қарамасдан бу ҳақиқат. Кўп йиллардан буён Гарвард университетининг олими Кен Хейворс шундай тажрибани ўтказиш имконияти устида ишламоқда, дея хабар беради Infuture портали. Олим 10 йилдан ортиқ ўзини ўлмас қилиш учун барча кунларини ўз лабораториясида ўтказмоқда.  Унинг сўзларига кўра, “инсоният ақлни телепортация қилиш йўлидан бормоқда. Биз мияни сақлаб қолишга уриниб кўрамиз, кейин эса уни қисмларга ажратиб, роботларнинг танасида ишлатишга ҳаракат қиламиз. Бу инсон мияси асосида яратилган идеал компьютер бўлади”. Ўзининг ғаройиб лойиҳаси учун олим тажриба қуёнларидан фойдаланмоқчи эмас, балки ўз миясидан фойдаланган ҳолда, шахсан ўзи тажрибада қатнашмоқчи.   Xeйворс фанда революция қилиш учун ўз ҳайотини беришга тайёр. “Бу кексайиш ёки касал бўлишдан кўра яхшироқ”, — дейди 41 ёшли олим.

Ўз тажрибасини амалга оширишдан олдин Кен дўстлари ва оила аъзолари доирасида хайрлашув кечасини ўтказмоқчи. Бироқ унинг телбанамо ғоясини ҳамма ҳам қўллаб-қувватлаётгани йўқ.

Манба: www. glob-news.ru

SHARE