Тожик тарихчиси Амир Темур билан Ярослав Мудрийни адаштирди

Тожикистон буюртмасига асосан Хитойда тайёрланган 6-синф ўрта асрлар тарихи дарслигида рус князи Ярослав Мудрий Амир Темур деб таништирилган, бу ҳақда мустақил ОАВ хабар бермоқда.

Унга кўра, мазкур дарсликда кўп тарихий фактлар бузиб кўрсатилган. «Китоб муаллифи унда имкон қадар форсийда сўзлашувчи ҳалқларни туркий халқлардан устун кўрсатишга интилган. Бунга ўрта асрдаги туркий давлатлар тарихига бор-йўғи икки варақ ажратилгани ва унда биронта хам сана ва даврлар кўрсатилмагани мисол бўла олади. Лекин сомонийлар ва уларнинг авлодлари дарсликнинг 20 бетидан кўпроқ жойда ёдга олинади ва батафсил маълумот берилади. Энг даҳшатлиси шундаки, «Тарихи асрхои миена» («Ўрта асрлар тарихи») китобида бобомиз Амир Темур номига туҳмат ва бўҳтон гаплар битилган бўлиб, жумладан 173 – бетда буюк Соҳибқирон «Золимии Темур» (“Темурнинг зулмлари”) номли мавзудаги материалда совуққон, золим ва шавқатсиз ҳукмдор деб тасвирланган. Бу ҳам етмаганидек унга илова қилинган рус князи Ярослав Мудрийнинг суратига бу Амир Темур, деб ёзиб қўйилган. Бу саводсизлик ёки тарихни яхши билмаслик эмас, аксинча Темур номини булғалаш мақсадида қилинган иш”, – деб ёзади мақола муаллифи.

Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, бугунги Тожикистон ҳудудидаги Ҳисор қалъаси каби тарихий обидалар айнан темурийлар томонидан қурдирилган. Айнан темурийлар даврида бугунги Тожикистон ҳудудида маданият, илм-фан, маънавият ва маърифт гуллаб-яшнагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса тожиклар ўзининг аждоди деб биладиган ва тарих китобларида бўрттириб ёритилган Сомонийларнинг айнан тожик миллатига мансуб бўлганлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ ҳисоби. Бундан ташқари Сомонийларнинг пойтахти Бухоро бўлганини ҳам унутмаслик керак.

Манба: 12news.uz  янгиликлар агентлиги.

SHARE