Азиз Раметов энди режиссёр

Янги соҳада ўзини синаб….

Серқирра ижодкор, актёр ҳамда хонанда Азизи Раметов энди режиссёрлик борасида ҳам ўзини синаб кўрмоқда. Азиз онаси, истеъдодли актриса Саида Раметова билан биргаликда замонавий кўринишга эга фильм устида иш олиб  боришмоқда. Ҳозирда номи сир тутилаётган фильмда кўплаб истеъдодли актёрлар гуруҳидан ташқари, ёш актёрлар ҳам мавжуд. Жумладан, Вашингтон университети талабаси Лейла сўзимизга исбот бўла олади. Фильм ҳақида бошқа маълумотларни кейинги янгиликларимизда батафсил ёритамиз.

Манба: Muz.Uz

SHARE