Луиза Галиулина Олимпиада ўйинларида қатнашишдан вақтинчалик четлатилди

Ўзбекистон Олимпиада терма жамоаси аъзоси, гимнастикачи Луиза Галиулина ижобий “А” допинг-намунаси туфайли Олимпиада ўйинларида қатнашишдан вақтинчалик четлатилди. Гап шундаки, 25 июль куни спортчидан олинган допинг-намуна унинг организмида фуросемид (тақиқланган препаратлар сирасига кирувчи диуретик) борлигини кўрсатди.

Эҳтимолий дисквалификация тўғрисидаги қарор “Б” намунаси маълум бўлганидан кейин қабул қилиниши мумкин.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу пайтга қадар Туркия ва Албаниялик оғир атлетчилар  тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлиги туфайли Олимпиада ўйинларидан четлатилган эди.

SHARE