Хориждаги ўзбеклар ҳаётидан қисса. Собир Сайҳон: “САМАРҚАНДИЁН” ҳикояси. II қисм.

Самарқандлик Умринисо опанинг ҳотирасидан

 Ҳар йил ботмонлаб Самарқанднинг жинс олмасини сотардик, чунки олмаларимизнинг жинс ва нави-сифати лаззати бутун атрофга донг таратган. Эрим шия, ман сунний бўлсам ҳам, маъсуду бахтиёр апоқ-чапоқ ҳаёт кечирардик. Хизматчиларимиз бор эди, токи боғ атрофидаги қизғанч даға паштунлар рашк қилишиб, чидашолмай доим кўз олайтиришарди. Бир кун ҳамма ҳайит намозига жўнашганда, номусимга кўз тикиб, беоб қилишмоқчи бўлишди. Чиройим ерида кўзга яқин эдим. Жону-жаҳдим билан қарши келдим, лекин кучим етмади. Малъунча мақсад ва  амалларига етишгач, агар хўжайинга айтгудай бўлсам, уни йўқ бил дейишди. Муттахамча қилинган шантаж қўл-оёғимни боғлаб қўйган эди. Не қиларимни билолмай… дея қуриб қолган кўз булоқларда бир томчи ёш ялтиради.

Кейин ичим қон йиғлаб, ночор ўзимдан уялиб, интиқом учун режа чизиб юрганимда, сув жанжали чиқиб, боғимиз томон оққан сув бошдан тўсилиб, экинларни суғоролмай қолдик. Эрим адолат талаб бўлиб, даға ҳокимга арзу дод қилиши учун, Мирзоқосим деган асли дурагай бадавлат инсофли зотни ўртага ташлаб, мурожаат қилди. Аммо порахўр афғон ҳоким исён чиқармоқчимисан, деган баҳона билан айблаб, қамоққа олди. Беш ой ёлғиз қолдим. Дағалар хизматкорларимни қамчилаб, қўрқитиб мани яна беоб қилишни бошлашди. Мани интиқом олишни олови чулғаб олган эди. Бу нобакорлар ишини бир тарафлама қилиб ватаним Самарқандга қайтмоқ орзуси билан кун кечирардим. У ерларда Советларга асир бўлсамда бир кун босқинчи бир келгиндини ўлдириб, бахтиёр бўлмоқчидим.

Ҳеч бўлмаса қўлимда бўлмай иродам ташқисида  ишлаган гуноҳимни, Худо кечирар, дея ўйлардим. Мана шу ҳисларни кўнглимда тарбиялар эканман, икки киши бостириб келди. Боғбон Нурмухаммадни қўл-оёғини боғлашиб жарга ташлашликларини, масхарабозлик билан ҳайқиришиб, энди навбат санга, лекин олдин бир мазза қилиб олайлик дея ит мисоли хириллашарди. Кўкрагимда сақлаб юрган ханжарни эслаб биттасига розилик бергандай ёнимга чақирдим ва пайт  пойлаб, Ё Оллоҳ, ўзинг кечир, дея одамни пичоқладим. Ундан кейин нима бўлди билолмайман, ўзимдан кетибман. Даға қозилар қасос ўлимига ҳукм қилинган, аммо нафсий мудофаа кўз олдига олиниб, йигирма йил қамашди. Ўн беш кун кейин эрим қамоқдан чиқиб уйга келгач, воқеадан хабардор бўлиб, арз қилиб даға ҳокимга борган,  лекин ҳоким “Агар боғу-роғингни ҳужжатлантириб номимга ўтқазсанг рафиқангни озод қилишга сўз бераман” деган.

Эрим қандай бўлса Самарқанджонга қайтамиз, умиди билан, рози бўлиб еру сувни даға номига ўтқазган, аммо у номард ана мана қилиб, эримни алдатиб, мани кўрсатмай овора қилган. Чунки ман ҳар ўн кунда қамоқхонадан қамоқхонага, шаҳардан шаҳарга жўнатилардим. Бу аҳволдан хокимнинг ўзи ҳам бехабар эди. Оз замон ўтгач бир баҳона билан тузоқ қурилиб, хўжайиним ўлдирилган. Шаҳарма шаҳар битхона бўлган турмаларда умр ўтказдим. Ўша йилларда ҳам мани гуноҳкор қилишга уринишарди. Жоним халқумимга келиб номусимни ҳимоя қилмоқчи бўлиб, ўз ватанимда яшаётган ҳамюртларимга юзимни оқ чиқариб, уларни ерга қаратмаслик учун ундардим. Чунки бу ман учун виждоний бурч эди. Бир кун турма мудирининг бўғиб ўлдирилишига муваффақ бўлиб интиқом олдим.

Ўшанда мани умрбод қамашга ҳукм чиқаришди, аммо касаллигим ва ёшим туфайли кўчага қўйиб юборишди, чунки манда руҳдан бошқа нарса қолмаган эди. Зору саргардон бир умид билан ўз жойларини кўргани келдим. Қамалганимда Нурмухаммад ҳануз ўн беш ёшда виждони пок бола эди. Уни ва яқинларимни тополмай ҳаққим бўлган мулкларимдан жудо қилиндим, чунки эримнинг қариндошлари ҳам найранг ва хийла билан ҳайдалишган эканлар. Танимаганлар мандан ҳазар қилишиб, моховдан қочгандай узоқлашишди. Ватанга қайтиш имконим йўқ. Худодан ўлимимни тилаб, даргоҳларингизга келиб қолганимни ўзим ҳам билолмадим, дея йиғламсираб “ох” тортиб мажолсиздан қотиб қолди, титроқ сўзлари билан ифодаланган бу даҳшат саҳналари Мастурахонни ич-ичини поралаб эзиб, уркутиб юборган эди.

У ғайри ихтиёрий чақалоқ қизи Машкурани бағрига босар, куйиб ўпарди. Баҳодиржон бу ибратомус, ачинарли аҳволга қандай баҳо беришни билолмай довдираб қолган эди. Кампир бироз дам олгандан кейин: Умрларингиздан барака топгурлар, сизлардан Тангрим рози бўлсин, ўлсам ҳўжайинга яқин Қаводиён қабристонига ёнма-ён кўмиб қўярсизлар. Билишимча хўжайинимни ўша ерга кўмишган экан. Ҳам у ерда дунёдан ўтган мухожир ҳамшахарлар ҳам бор эмиш. Ҳеч бўлмаса руҳан роҳат қиларман. Кампир бутун дардини ўз юртдошларига тўккандай, ярим жон икки дудоғи орасидан калимаи шаҳодат ва “ох” деган овоз ҳаво бўлиб учгандай, тинкаси қуриб, кўзини юмди. Жойи жаннат бўлсин. Эру хотин нима қилишини билолмай, кампирни томирини йўқлаб кўришди. Жон таслим қилганини пайқашиб, таърифи мумкин бўлмаган кўз ёши тўкишди.

Ғурбатда ғариб…

Ўн киши биргалигида мархуманинг диний маросими бажо келтирилиб, ғурбатда ғариб ҳардамшаҳидни ҳақиқий манзилгоҳи бўлган тупроққа топширишди. Баҳодиржон шахсий бисотидан қирқигача ўз юртдошлик вазифасини адо қилиб, хайр худойисини бажо келтириб, виждони ором топди. Дам олиб, чой ичиб ўтирганда, кўзига ёш олиб тикиларди, хўрлиги келиб, афсусланиб беватанлик ғурбат ҳаётининг, бегоналарни зулми билан, қандай чекилмас ҳолга келиб қолганлиги, ўйига чўмдириб, биринчи бор интиқом туйғусини уйғотган эди. Бир ой сўнгра довдираб кичкина тўппончасини қўлига суқиб, яқинда сотиб олган маст туруқ отига миниб, йўл-йўлакай бир соатча юриб Хажданар номли сув бошида вайрон бир чойхона олдида тўхтади.

От жиловини бир дарахт шохчасига илиб, салом бериб бўйра устига ўтирган одамларга яқинлашди. Ўн, ўн икки киши гурунглашар, барчасиям бир-биридан мискин, соч-соқоли пахмоқ, бошларида моғори чиққан салла-ю қоралашиб кетган қават-қават кенг иштон кийган, бедаво хулиган кишилар. Бир бурчакда тахта сандиқ устида сопол чойнак-пиёла тизилиб қўйилган. Кичиккина беўхшов самоварчага ўт қалаб турган чамаси қирқ ёшлардаги, узун бўйли, гавдали, қора қош, белида белбоғ, бошида тожик юртдошларга хос гуллик дўппили сермўйлаб киши кўз остидан Баҳодиржонни сузиб, ўз-ўзига бир нарсалар дегандай ҳайратланиб қарарди. Унгача алик  бермаган, ваҳшийлар ёнига ўтиришни эп кўрмаган Баҳодиржон ҳам табассум билан қайта салом бериш тахмини билан самовар ёнига яқинлашди. Самоварчи эканлиги аниқ киши ваалейкўм ассаломдан кейин дари форсийча тилида «хушомадэт, мархамат»,- деди.

Баҳодиржон қўл узатиб хол-аҳвол сўраш ўрнига, қўли кўксида, ҳурмат билдириб, ўсимлик, кўкат арқонидан тўқилган пасттаккина курсичани кўрсатиб, ўлтирмоқ мумкинми? – деди. Мархамат, деди одоб билан самоварчи бемалол, дегандай ишорат қилиб. “Хўш хизмат”. Исмим Баҳодир, самарқандликман. Яқинда кўчиб келдик. Чуғдак махалласида ўтираман. Атрофни таниб, бироз ҳаво олиб, очилай деган ният билан юрувдим. Чой ичгим келди. Мумкин бўлса бир чойнак кўк чой дея ютқунди. Самарқанд сўзини эшитгач, йиғламсираб, лабини тишлаб, юзи бошқача тус олиб, елкасидаги оппоқ сочиқ билан кўзини йиғлаб туриб номим Нурмуҳаммад, ўзбекман, вақтинча шу ҳунарни бажариб турибман. Бажону дил икки дақиқа кутинг. Самоварнинг нариги томонида турган ёғоч токчадан патнис олди-ю гурқанд (қамиш шакари) ёнига икки ёпган тандир нон, тут, майиз, бодом ва ёнғоқ тўлдириб олиб келиб, қайтадан “хуш келибсиз” дея назокат билан, столча устига қўйди.

Чойнакка чой ва доғ сув қуймоқчи бўлиб қайтди. Кўзи жиққа ёшга тўла, сўзлари титраган дудоғидан яримтаки ва ўз-ўзига “ох, вафосиз дунё, шўри қургур Самарқанджон,” дер эди. Нарироқда бўлиб ўтганларни диққат билан текшириб турган хулиган дағаларга эътибор ҳам бермай, чой кетиргач, яна бир бор “хуш келибсиз” деди-ю ўзи ҳам баландроқ бир курсига чўкиб, сопол пиёлага чой қуйиб, қайтарди. Кейин биринчи пиёладан ўзи таътиб туриб, иккинчи пиёлани меҳмонга икки қўллаб таъзим билан кулиб туриб узатди. Икки дақиқалик жимликдан кейин Нурмуҳаммад: “Хўш, аҳволингиз аҳли аёл хонадонингизда ҳайриятликми, худохоҳласа тинч омон бордурсизлар. Таниганимга ғоят хурсандман, жияним омон бўлинг”, деди ич-ичига сиғмай. Ташаккур ва раҳмат билдирди.

Баҳодиржон бир юртдошини кўргани  учун алҳамдилуллоҳ деб шукур қилиб жавоб қайтарди. Хол аҳвол сўраб рахмат, хурсандман ғурбатда ғариб бўлиб юрган чоғда сиздай азиз хамшахарни топиб олиш мен учун бахт. Нурмухаммаднинг авзои бир дақиқадаёқ ўзгариб узундан узун ох билан Худога шукур деди. Узоқларга қараб кўзи толиб кетди. Дарди борлигини пайқади шекилли Баходиржон сўзини бурмоқчи бўлиб “Охиримиз бахайр бўлсин” дея атрофни йўқлаб “Махаллани номи нима”? Самоворчи безовтароқ тўлғаниб “Асли номи Хажданахор яьни ўн саккиз сой аммо афгонлар уз тилида                 ном қўйишмоқчи”,- деди. Сухбат бошлаб Нурмухаммад келганига қирқ йилча бўлгани ва бола чақаси дағалар томонидан ўлдирилганлиги ва Самарқандлик Раьно опаларнинг бошига тушган савдоларни бир-бир тушинтирган булди. Бошқа воқеалар туфайли ўзи интиқом ҳисси пайида эканлигини имо қилиброқ кўз ёши қилди. Баходиржон ҳам ўз хикоя ва ниятларини ўқтириб, кўпроқ миллий хиссиётини очиқча ғайри сиёсийроқ қилиб тушунтирди. Лекин миллий ташкилотдан хозирча бахс қилишни уйғун кўрмаган эди.*

Юзида қандайдир интиқом хисси намоён бўлиб   “мақсаднинг асосий томонига ўтайлик”,- деди. Сизни Худо еткизди, энди зудлик билан у мархуманинг ер, сув, боғи бўлган ва қахшаган далаларни кўрсатаман. Чунки у боғу роғлардан асар қолмай бойқушхона бўлиб қолган. Кейин маслахатга ўтамиз,- деди-ю анчадан бери чой талаб қилган дағаларга чой дамлаб чойнакни олдиларига дўқиллатиб қўйди. Унгача Баходиржон ўлтирларга сездирмай атрофга кўз ташлаб чиқди. Негадир самоварчининг юзидан ғаму- андух ва севинч ишораси биргаликда барқ урар ва мамнуният сезиларди. Бу ахвол Баходиржонни хам севинтирган бўлди. Гурунг анча узайиб бир неча чойнак чой ичилди. Бўлиб ўтган сухбатларда яйраган Баходиржон уйга қайтиш ниятини изхор қилгач, Нурмухаммад кўнмай қайнаб турган чойнак шўрвадан** тамадди қилиб, мехмон бўлишни илтимос қилса-да, Баходиржон индамай зиёфатни бошқа кунга қолдириб  яна келаман деган сўз билан хайрлашди.

  Нурмухаммад қўлини артиб, йиғламсираб ерга қараб “ Юрагимда қайноқ бўлиб безовта қилган дарду сирларимни арз қилиб сизни чарчатдим.  Биргалашиб, уйлашсак ва маслахатлашсак                         деган орзуим бор, нима дейсиз?” дея савол ташлади кўзига ёш олиб. Зийрак Баходиржон ёш тўла кўз      карчуғасида интиқом оловуи кучайганини сезиб, ўз ичидаги ҳасрату интиқом туйғу чўғини солиштириб кўргандай тишларини ғичирлатиб, самоворчи Нурмухаммад елкасига қўлини қўйиб туриб:  “Худо хоҳласа биргаликда” дея сўзини чўзди. Шу пайт кўзлари чўғ бўлиб ёнмоқда эди.

 

Ҳамшаҳарлар учрашуви

Мусаффо ҳавода иккаласи ҳам келишилган ва тайинланган мавқей ва кутилган вақтда етиб келишди. Нурмухаммад самоварчи оқ бир отга минган. Орқасидан қора ола бир ит эргашмоқда. Баҳодиржон салом бериб тўриқ отидан тушди-ю сув оқмаган ариқ лабида сўлиб қолган бир дарахтча навдасига от жиловини илди ва итга тикилиброқ қолди. Унгача Нурмухаммад ҳам отдан тушиб ваалейкўм ўрнида бош ирғаб сўроққа йўл қўймади. Ола бош ит эгасига караганда кўпроқ яшади. Раъно опанинг кўзи ўнгида отиб ташлашган ўша итнинг чевараси деса бўлади. Жуда кўп воқеаларга гувоҳ маълум кишиларни яхши танийди. Қачон кўрсангиз қулоғи динг. Қачон шу томон юрсам овга юзлангандай эргашади. Жонга  тегди-ю, аммо  наилож.

Туғилган жойини соғингандир дея ўзимга сирдош, дардини билиб, озор бермайман. Биласизку, бу дунёда макон охиратда имон деганлар. Бу ҳам Худонинг ҳаскардаси-ку, худованд итни ҳам беватан қилмасин, дея хўрсиниб сўз калавасини чўзди. “Келайлик маслахатга. Мана шу ерларнинг ҳаммаси у бечора марҳума кампир ва эрининг ери, суви, боғу-роғи, уй жойи эди бир замонлар. Кўз ўнгида турган далалар бир замонлар ям-яшил боғ бўлса анвойи мевалар билан лиқ тўла жаннатмакон эди. Ҳар мева дарахти самарқандча усулда ҳисоб-китоб билан экилиб – тикилган. Мен ҳам шу ерда боғбонбоши ёнида суғориш санъатини ўрганганман. Мана ўн беш йилча бўлиб қолди маҳожирларни қочириш учун ва боғни қуритиш ниятида дарғалар сувни оқизишмай қўйишган. Шу сабабли бутун экинлар ва дарахтлар қуригач, атрофдан келганлар ўтин ўрнига олиб кетишган. Боғнинг узунлиги уч минг қадам, эни минг саккиз юз қадам. Манави хароба дала ховлида марҳуманинг хонадони ўтиришган. Ўнги гулхона ва бедазор бўлган. Анави кўмилиб ётган ҳовуз мабодо учун доим сув тўла турарди. Ўнг томонга буғдой, чап томонга арпа экиларди. Чунки бу ерлар бироз тепалик буғдой ва арпа лалми усулда* суғориларди.

.

Ҳозир ерлик дағалар учун эчки ўтлоғи бўлиб қолган. Кун чиқар ва кун ботар томон очиқ Шимол ва Жануб қирғоқларига чинор ва мажнунтоллар экиларди. Бир замонлар шафтоли, нок хусусан олма шуҳрат қозонган. Ўрта ер ва ўнг томон ўрик, гилос ва кўксултон. Чап томон алоҳида ва кенг дала жойларга қовун, тарвуз ва ҳандалак, бодринг ва ошқовоқ экиларди. Дала чеккасида бузуқ вайрон ерини кўрсатиб охир, товуқхона, донлар учун ғарамхона ва хизматкорлар учун ҳам хоналар бор эди. Ичини тортиб, хўрсиниб туриб қандай хам обод, гавжум, озод табиат бориди, аттанг! Баҳодиржон манзарани кўз олдига олиб, хаёл оламига толган. Хақсиз кишиларнинг ножўя очкўзлиги ва бажариксизлиги сабабли ва вайрона бўлиб қолган шу

* Ёмғир сувидан фойдаланилганлиги

 тупроқларга ачинар, ич-ичидан куйиб, оҳ урарди. Асли Ватани Туркистон тупроғидан ажраб, ҳозирчалик дағалар қўлида фиғонистон бўлиб қолган. Шу муқаддас ерларни қутқазиш қачон насиб бўларкин, дея хайқирарди. Қайта-қайта қадам ташлаб, секин дала оралаб юра бошлади Баҳодиржон. Баъзан ёлғизгина тўнгаги қолган дарахт таналари ва баъзан илдизларини оёғи билан тепиб: манави беҳи, манави ўрик деган сўзлар билан боғбонликда мутахассис эканлигини исботламоқчи бўлгандай Нурмухаммадга назар ташларди. Фалак гардиши билан муқаддас ватанимиздан ажраб, юрт давоми бўлган шу тупроқларда иккинчи бир душман қўлида муҳожир ва тутсоқ яшаган ўз юртдошларини обод қилмоқчи бўлиб, оз меҳнат қилганмиди?!

Уларнинг чироғини ёқиб, руҳларини шод қилиш бир ватансевар учун шараф эди-ку. Шу улуғ обрўга етиб бориш учун қийин бўлса-да, йўқ нуқтадан ишга бошлашга ишониб, Нурмухаммаднинг кўзига тикилиб “нима дейсиз?” дея ҳаяжонланди. Нурмуҳаммад ғаму андуҳ ва ёлгизлигидан қутулиб, мархамат, ҳар қандай таклифингизга тайёрман, деди. Чеҳраси очилиб, Баҳодиржон узоқларни мўлжаллагандан битта-битта сўзга бошлаб: азизим сизни таниганимга қисқа бир замон бўлди, аммо, қондош, диндош ва мафкурадош ва самимий эканлигингизга ишондим. Шубҳам қолмади. Бутун қалбим-ла сизни ака дейишга қарор бердим. Энди ҳозирча асир бўлган ватанимиз Туркистон ва халқимизнинг келажагига фойдали бўлиш сизу бизга виждоний бурч (қарз). Шу сабабли вақт бой бермай, режалар билан бир дастур керак. Чунки…. дея ҳануз сўз охиригача бормай Баҳодиржонни қўлини маҳкам ушлади. Нурмуҳаммад: “Қандай, қайси маънода, нима қилиб, қайси манзил, мақсадга борамиз?” деди.

Ҳаяжон билан “Шу Самарқандиён маҳалласини ва боғу роғини обод  қилиш билан ишга бошлаймиз. Ўшанда орзулаган миллий пок ниятларга етиб бориш мумкин” деди Баҳодиржон. Қўриб қолган тўнгаклар орасида суҳбат икки соатча чўзилди. Баҳодиржон яна сўзга бошлаб манзил, мақсад, Ватан озодлиги, халқимизга хуррияти ва мустақиллик ундан ташқари… Юртдошлар яшаган, бош кўтариб юришларини таъминлаб, ҳимоя қилиш ва таъналарга жавоб бериш ва ҳур фикрга эга қилиш,-  деди Нурмухаммад. Мазлумларни руҳлантириш билан иш бошлаб, интиқом оламиз. “Шундай деса ҳам бўлади” деди Баходиржон. Нурмухаммад ўрнидан туролмай, қасос ўйлаб узоқларга тикилиб ўтган ходисаларни ўйлаб, баланд овозда ҳали сизларни қараб тур деди.

“Биз хам инсонмиз, аммо биз қасос учун эмас, балки уларнинг жахолатини ўз нафсларида бўғамиз. Улар бир кун нодим ва пушаймон бўлишади. Иншооллох,- деди ва яна сукут килиб, сабр қилиш бизларга сармоя ва тўғри йўл. Баходир  дедики, ишимизнинг кети ходисаларга қараб, ўз изига тушиб қолади. Бизларга ёлғизгина замон ва вақт керак. Сиз ўйлаган ишлар бафуржа бўлаверади дея Нурмухаммадга қаради. Ёрилиб, қақшаб, ахлатхона бўлиб ётган ариқларга назар ташлаб Нурмухаммад сўзга бошлаб “Бир кунмас бир кун сув изига қараб Иншооллох дея улаб кетди. Биласизми диндош бўлгани билан Ахмадшох Амир Абдурахмон давридан олдиндан бери. Ватанимиз Туркистон парчаси бўлган бу муқаддас тупроқларни Авғонлаштиришга ният қилишган.

Бу жоҳиллар советлардан хам золимроқки кам эмас. Бу шайтонсифат кимсалар  сиз шахид ва гувох  бўлган воқеалар шахсий эхтиросдан кўпроқ сиёсий натижалар билан амалга оширилган муттахамлик,- дея этик пошнасини тўқиллатиб урди. Шу билан қисқагина оёқ усти сухбат юртдош, қондош, диндош бўлган икки ватан фарзандини мафкурадош қилиб қўйган эди. Иккаласи хам тўсатдан сўзлашиб қўйгандай бир оғиздан «Хўш нима қилдик» дейишди. Баходиржон ёш бўлса-да Самарқанднинг ўзига хос акобир ижтимоий хавосида парвариш топган. Хусусан онаси ақлли аёл, отаси бўлса савдогар дехқонзода бўлган. Сиёсий жабхаси хар томонлама қиррали, мехмонхоналарда вояга етиб, онги ўсган  учун “ Шу ерларни қайтадан қўлга киргазамиз” деди синчковлик билан режалагандай.

“ Қандай ва қайси йулва қайси куч билан”  деди Нурмухаммад шошиб.

“Бу ерларни давлат мусодара қилиб атрофига даға афғонларни жойлаштирилган-ку. Улар қора дори экиб, кўкнори, нашаи ишларини бажариб яшайди. Итдай дайдиб юрган қоровуллари бор. Хар йил Эрон йўли билан Арабистон, Оврупа ва хатто бутун дунёдаги бангиларга банг сотишади. Жулдирвақа кўриниши билан жуда пулдор. Бу ерларда бизларга  қандай хаёт тарзи намоён  бўлади, хеч ўйлаб кўрдингизми ўзи? Бултур даға ҳоким бу ерларни юз олтинга сотмоқчи бўлди. Аммо ерли халқ қандай бўлса бизга қолади дея ундашмади. Сизу биз мухожир бўлсак, бордию ҳамма нарса ҳал бўлгандаям сув йўқ. Хайр мехнат қилиб, қудуқ ковлади дейлик, ўшанда хам кўм-кўк серхосил мевазор боғни кўрган бу аблахларнинг тек туришини қандай гарантига қиламиз. Атроф чегарадаги деворлар нураб бойқушхона бўлиб қолган яна ўша эски азоб кунлар бошимизга қора булут бўлиб ёғмаса дейман? Андиша билан кулиб жилмайди ҳавони юмшатиш учун Баходиржон деди “ Қушдан қўрққан тариқ экмайди.

Яқинда укам Нодиржон билан йигирма бешга яқин хонадон оила, бола чақаси билан кўчиб келишмокчи. Вақтинча уларга хам уй жой, иш даркор. Пул масаласи хал бўлади.* Парво қилманг. Девор хусусида ўйламанг  икки томони жар пойдевори қолган бўлса бас, унга нилғай саксовул тўсиш мумкин, кейинча бир амаллаймиз. Нариги икки томонга қаторлаб молхона, товуқхона бино қиламиз, шу билан  тусилади. Энди келайлик сув ишига, сиз айтган давлат одами бўлган бадбахт даға афғоннинг ишини осон пул билан ҳал қиламиз. Хажданахордан сув сотиб олиб, қувур қилиб келамиз ва қудуқ ишини ҳам ўйлаб кўрамиз. Аммо бир мушкул бор: у ҳам воқеа ва замон керак.

Ман шахсан иш бошида туриб бераман десам ёлғон бўлади. Чунки дея сўз охирини тугатмай ютинди.

Нурмухаммадни кўзлари қинидан чиқкудай бир сохтакорга дуч келдим шекилли дея ўйлади “ Нима деганингизни қулоқларингиз ҳам эшитоляптими ўзи жиян” деди.

Ҳа деди Баходиржон ишонч, имон билан. Сиз чидашга сўз берсангиз бас. Лекин кўз ўзимизча бўлади. Авғонча эмас кулди самоварчи Нурмухаммад кейин сўз бир Ҳудо, Қурон бир,- деди. Осмонга қўл кўтариб, илтижо қилиб туриб,  йиллардан бери Ҳудо деб пойлаб юрдим. Нурмухаммад  фурсат қўлимга  киргани учун шукурлар бўлсин, улуғ Оллохимга! Бу депарадаги ерларни қадам ва қадам биламан, тажрибам бор қаерда нима кўкаради йиллик даромад қанча, Худони фазлу инояти билан тахмин қила биламан. Аммо сиз кутгандай сабру қаноат қилиб, чидаш керак, ажаб эмас” деди Баходиржон.

Бир кун ватан озод бўлиб қайтгудай бўлсак, бу еру сувлар қолиб кетганда ҳам ватанимизни бир парчаси-ку. Асл ер эгаси ерли халққа насиб бўлиб, биздан нишонаси қолар, бегоналарга қолгандан кура.

* Эслатма:

Баходиржонда миллий ташкилотини 400 бухоро олтини омонат турарди. Ўшанга ишонарди. Камида беш олти йил вакт суради. Шунга бардам бўлиб чидаб, бошида тура билсак хеч қандай тўғон олдимизга тўсиқ бўлолмайди.

Майли унинг учун эртадан тези йўқ сиз айтган даға афғон хокимга учрайлик рози бўлса хужжатлаштириб ишини ҳал қилсак ўшанда сув ишини ҳам ҳал қиламиз. Ёлғиз бир шартни аниқлаб қўйиш ва бу махалла эскисидай самарқандиён номи билан ёзилиб хужжатлаштириш керак. Пора бериб бўлса  ҳам бу ишни амалга ошириш керак. Самоварчи Нурмухаммад ўзи кексароқ бўлса-да кўзига ёш олиб, Баходиржонни қучиб икки бетидан ўпди, жиянини топиб олгандай. Кейин баланд овозда “ Самарқандиён” дея севинч изхор қилди ва яна сўзга бошлаб мажбурий эрмак учун самоварчилик қилиб, маьлум бир мақсадда ерлик халқни  таниш учун овораман. Зотан бир кўпи чой пулини хам тўламай қочқин, ватанфуруш, Совет жосуси дея озор беришарди. Хусусан пори – дарёли, чапандароз сўзлари* мани жуда хит қилади.