Исми ўзига ярашмаганлар ёхуд ким аслида ким?!

Сўнги пайтларда шоу-бизнесимизда хонандалар ўз исмлари билан эмас, балки, тахаллус ила мухлисларга юзланиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Саҳифамиз орқали уларнинг сирларини фош этишга, ўқувчиларимизни эса хонандаларнинг асл исм- шарифлари билан таништиришга қарор қилдик.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг кенжа фарзанди бўлган Зиёда Мусаева санъатга кириб келгач, ўзини Мадина Мумтоз тахаллуси билан танишларини маъқул кўрган.

Сардор Раҳимхон... Бу ном деярли ҳаммамизга ёд бўлиб кетган бўлса-да, унинг асл исми Санжар Раҳимов эканини кўпчилигимиз билмаймиз.

Хонанда Алишер Файзнинг асл исм-фамилияси Алишер Турдиев.

Хонанда Нилуфар Усмонова гарчи Усмонова фамилияси билан ижод қилса-да, унинг паспортида Нилуфар Ҳакимова номи битилган.

Хоразмлик хушовоз хонанда Шоҳсанам бундан бир неча йил илгари Санамжон Отаева номи билан танилган эди.

Таниқли санъаткор Гули Асалхўжаева ҳам бошқалар қаторида ушбу рўйҳатимиздан ўрин олган. Унинг асл исми-шарифи эса Гулбаҳор Асалхўжаевадир.

Хонанда Дилсўз ҳам санъатда ўз номи билан танилишни эп билмаган кўринади. Бўлмаса асл исми Гўзал эканини яширмаган бўлармиди.

Хонанда Каниза гарчи тахаллус билан ижод қилса-да, ўзининг расмий сайти орқали асл исм-фамилияси Шаҳризода Аҳмедова эканини эълон қилган.

“Сетора” гуруҳининг собиқ аъзоси бўлган Шаҳзода айни кунларда ЗамЗама тахаллуси билан яна ижодга қайтди.

Кўпгина қўшиқлар матнининг муаллифи бўлган шоир Якзон томошабинларга анча таниш бўлиб қолган десак, ҳато бўмайди. Унинг асл исми эса Шохрухлигини кўпчилик билмаса ҳам керак.

Хонанда Мустафонинг исми аслида Зоҳид эканини, кўпчилик мухлислари билмаса керак.

Хонанда Жасур Кенжаев Жаъфар тахаллуси билан ижод қилса-да, санъат оламидагилар уни асл исми билан чақиришга ўрганиб қолишган.

Ёқимли овоз соҳибаси бўлган Фарангиз Жабборова “Ёшлар” телеканалида асл исми билан намоён бўлса-да, “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ҳануз Сабина тахаллусида эфирга чиқади.

Ака-сингиллар Жаҳонгир Мирзо ҳамда Ойҳон Ифорзода Шаҳобиддиновлар фамилияси билан эмас ўзларига хос тахаллус билан танилишни афзал билишган.

Таниқли раққоса Паризода ҳам асл исми Дилноза эканини мухлисларидан яширмайди.

Шу кунгача хонанда Ширина ўзининг асл исми билан қўшиқ куйлайди деб ўйлар эдик. Бироқ барча ўйларимиз пучга чиқди. Унинг ҳақиқий исми эса Марҳабо Музаффарова экан.

Анора таҳаллуси билан ижодини бошлаган хонанда, гарчи ҳозир кам ижод қилаётган бўлса ҳам, ўзига яраша мухлисларга эга. Асли исми Шаіноза Усмонхўжаева бўлган Анора айни кунларда Корея давлатида таълим олиш билан биргаликда ижодни ҳам давом эттиряпти.

Болалигидан “Томоша” болалар ансанблида таълим олган Ирода Дилроз айни кунларда мана шу гуруҳда ишлаб келаяпти. Унинг асли исми Ирода Йўлдошевадир.

Ўзбекистон ва Россия шоу бизнес оламини Согдиана таҳаллуси билан забт этган хонанданинг ҳақиқий исми Оксана Нечитайлодир.

Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон ҳам ижод қилиш учун таҳаллус танлаган экан. Актёр ва театр режиссёрининг асли исми шарифи Убайдулла Баєоев.

Маълум бир вақтга санъат оламидан узоқлашган хонанда Индининг ҳақиқий исми Индира Билалова.

“Акфа медия” студиясининг омадли лойиҳаларидан бири Руҳшона ҳам ижодини бошлашда таҳаллусдан фойдаланган. Унинг ҳақиқий исми Феруза Маҳмудова.

DJ.Piligrim тахаллуси билан танилган хонанданинг исми Илҳом Йўлчиевдир.

 

Болливуд актёрлари

Абхишек Баччан – Абхишек Амитабх Сриваста
Акшай Кумар – Ражив Хари Ом Бхатиа
Раж Капур – Ранбир Раж
Салмон Хон – Абдул Рашид Салим Салман Хон
Шилпа Шетти – Ашвини Шетти
Санжив Кумар – Харибхаи Жаривала
МитхунЧакраборти – Гоуранга Чакраборти
Жонни Левер – Жон Рао
Жон Абрахам – Фархан Абрахам

Ҳолливуд актёрлари

Ал Пачино – Алфердо Жамес Пачино
Брюс Ли – Ли Юн Фан
Деми Мур – Деметрия Гинес
Жан Клод Ван Дамм – Жан Клод Ван Варенберг
Жеки Чан – Чан Кон Сан
Жим Керри – Жеймс Южин
Жонни Депп – Жон Кристофер Депп II
Майкл Дуглас – Майкл Деланей Довд
Мерлин Монро – Норма Жин Бейкер
Софи лорен – София Виллани Чиколоне
Чак Норрис – Карлос Рай Норрис
Том круз – Еомас Мапосер IV

Муаллифлар: Алия ТУЛЕМАЕВА ва Қамариддин ШАЙХОВ.

SHARE