Жорий йилнинг август ойида Тошкентда Ўзбекистон — Америка сиёсий маслаҳатлашувининг учинчи босқичи бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг август ойида пойтахтимизда ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувининг учинчи раунди бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ўринбосари Роберт Блейк Вашингтонда АҚШ ва Европа мамлакатларининг Марказий Осиёдаги сиёсатига бағишланган конференцияда маълум қилган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2009 йилнинг декабрь ойида Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувининг биринчи босқичи бўлиб ўтган эди. Унинг иккинчи раунди эса 2011 йилнинг феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтган.

SHARE