Криштиану Роналду ўзбекистонлик Зафар Холмуродовни таъқиб этмоқда…

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 1988 йилдан – 2012 йил 30 июнигача бўлган вақт давомида турли миллий чемпионатларда энг кўп гол урган ва ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра бир йула икки нафар ҳамюртимиз бу рўйхатнинг юқори ўринларини банд этишди. Бу рўйхатни асли келиб чиқиши австралиялик бўлган лекин Сингапур терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Александар Дурич 344 та гол билан бошқариб турибди. Рўйхатнинг учинчи поғонасини собиқ “бунёдкорчи” Ривалдо 278 та гол билан эгаллаб турибди. Айни пайтда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Жаъфар Ирисметов бу рўйхатда 239 та гол билан 9-поғонани эгаллаб турибди.  Яна бир вакилимиз “Олмалиқ” клуби ҳужумчиси Зафар Холмуродов 377 расмий ўйинда 200 гол урган ва 16-ўринда бормоқда.

Энг қизиғи — Мадриднинг “Реал” клуби вакили Криштиану Роналду ҳозирги пайтгача 322 ўйин ўтказган ҳолда Зафар Ҳолмуродовни таъқиб қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида шунча ўйиндан кейин 199 гол мавжуд.
Манба: chm.uz.

SHARE