“МТС-Ўзбекистон” Тошкентдаги бош офисини ёпди

 

МТС-Ўзбекистон” компанияси ўзининг Тошкентдаги Шайхонтоҳур, 16 (Лабзак) манзили бўйича жойлашган бош офисини ёпиши ҳақида маълум қилди.

Расмий сабаб сифатида техник ишларнинг ўтказилиши кўрсатилди. Ҳозир абонентларга Амир Темур кўчаси, 24 (Олой бозори) манзили бўйича жойлашган 2-сонли савдо ва хизмат кўрсатиш офисида хизмат кўрсатиляпти. Айни пайтда компаниянинг жами 9 млн.дан зиёд абоненти мавжуд.Яқинда уяли алоқа оператори баъзи бир ҳудудларда алоқа сифатининг ёмонлашиши эҳтимоли ҳақида хабар берганди.

Компаниянинг муаммолари июнь ойи ўрталарида, Давлат алоқа инспеекцияси томонидан қатор қонунбузарликлар аниқланганида бошланди. Бош прокуратура ушбу компаниянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғади. Қайд этиб ўтамиз, МТС-Ўзбекистон абонентлари орасида алоқа ёмонлашиши ва рақамнинг ўзидан-ўзи блокировка қилиниб қолиши билан боғлиқ шикоятлар кўпайган.

Манба:www. megamedia.uz/dunyo

SHARE