NBU банки МТС ҳисобидаги маблағларни музлатиб қўйди

МТС гуруҳининг Россиядаги блог-котиби Марина Акулич компаниянинг Фейсбукдаги тармоғида Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги (NBU) барча ҳисоблар музлатиб қўйилганини маълум қилди.

Акулич сўзларига кўра, МТС гуруҳи раҳбарияти компаниянинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун барча қонуний чораларни кўрмоқда.

Ўз навбатида МТС НБУ банкини 17 июл куни абонентлардан келиб тушган маблағларнинг бир қисмини компания ҳисобига ўтказмаганликда айбламоқда. Уларнинг маълум қилишича, банк раҳбариятининг барча аъзолари МТС вакиллари билан тўлов масаласида учрашишдан бош тортишган.  МТС вакили шунингдек Ўзбекистонда компанияни 17 июл куни алоқани дарҳол узиб қўйганликда айблашганини, аслида алоқа оператори яна 3 кунгача хизмат кўрсатиши мумкинлиги айтилганини маълум қилган. Бироқ унинг сўзларига кўра, қонунда лицензия тўхтатилиши билан ҳеч қандай алоқа хизматини кўрсатиш мумкин эмас. “Шунинг учун “Ўздунробита” 17 июл куни эрталаб лицензияни тўхтатилиши ҳақидаги маълумотномани олгандан кейин, унда кўрсатилган вақтда (17 июл соат 18:00) хизмат кўрсатишни тўхтатди”, – деб ёзади Акулич. “Бундан ташқари МТС босқичма-босқич хизматни ўчириш имкониятига эга эмас эди, зеро “Ўзбектелеком” давлат компанияси 17 июл куни 18.00 да ердаги магистрал алоқа каналларининг барчасини ўчирди. Бу эса ҳар қандай турдаги алоқа, жумладан уяли хизматларни кўрсатишни чеклаб қўйди” , дейлади компания вакилининг ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган хабарномасида.

Эслатиб ўтамиз, МТС-Ўзбекистон қўшма корхонасининг лицензияси унинг фаолиятида аниқланган қонунбузилишлари муносабати билан жорий йилнинг 17 июл соат 18:00 дан бошлаб 10 иш кунига тўхтатиб қўйилди.
Манба: ca-news.org

SHARE