Олимпиада кундалиги: Истомин кейинги босқичга чиқди

Бугун Лондонда Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз ҳам қатнашди. 73 кг вазнда бугун татамига чиққан ва илк учрашувини наурулик ҳамда канадалик рақибларига қарши ғалаба билан бошлаган ўзбекистонлик таниқли дзюдочи Наврўз Жўрақобилов, тожикистонлик спортчига мағлуб бўлиб, чорак финалга чиқа олмади.

Бугун, шунингдек, сузиш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Раънохон Аманова ҳам иштирок этиб, 34 мамлакат ичида 25-ўринни қўлга киритди.

Олимпиада терма жамоамизнинг ёрқин вакилларидан бири Денис Истомин ҳам теннис кортига чиқиб, люксембурглик Мюллер Гиллеснинг мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга чиқди. У учинчи босқичда Роже Федерерга қарши кортга чиқади, деб хабар берди Ўзбекистон миллий олимпиада қўмитаси расмий твиттери.

Эртага, яъни 31 июль ўзбекистонлик атлетлардан Ўктам Раҳмонов (64 кг, бокс), Яҳё Имомов (дзюдо, 81 кг) ҳамда Баҳром Мендибаев (оғир атлетика, 69 кг) кураш олиб боришади.

SHARE