Ўзбек режиссёрининг Голливуддаги дебюти

Машҳур клипмейкер ва кино-режиссер Баходир Юлдашев

Ўзбекистонлик кинорежиссёр Баҳодир Йўлдошев илк марта Голивудда фильм суратга олди. “Ўлим фариштаси” деб номланган мазкур картинада бош қаҳрамон – махсус хизмат отряди командирининг наркомафия бандаси билан ўзаро зиддиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда рафиқаси ўлдирилган ва фарзанди ўғирлаб кетилган махсус хизмат вакили жиноятчилардан қасос олишга аҳд қилади. Бош ролни россиялик актёр Игор Савочкин ижро этган. Қозоғистонлик Санжар Мадиев эса бош қахрамонга мақсадига етиши учун ёрдам беради. Қозоғистонннинг «Экcпресс-К» газетасининг ёзишича, фильм Лос-Анжелес ва Сан-Диегода суратга олинган. «Ҳар бир суратга олиш куни катта маблағни талаб қилгани боис, актёрларнинг кунда 20 соатлаб ишлашига тўғри келган. Мазкур фильмда шунингдек голливуд актёри Арманд Ассанте ва «Қора кийинган одамлар-3″, «Темир ниқобли одам» каби картиналарда иштирок этган яна қатор актёрлар рол ижро этишди.

Баҳодир Йўлдошевнинг айтишича уни Голливудга дўсти сценарий ҳаммуаллифи Шавкат Азимов таклиф қилган. «Голливуд менга ёқди. Бу ерда барча имкониятлар муҳайё, фақат ҳамма нарса молияга бориб тақалади. Ҳалқимиз айтганидек, “пул бўлса, чангалда шўрва” экан. Айтишим мумкинки, америкаликларга менинг Ўзбекистонда ва МДҲ мамлакатларида қилган ижодий ишларим манзур бўлди”, – дейди режиссёр.

Манба «Экcпресс-К» газетаси.

SHARE