Руслан Чагаев эндиликда эркин агент

Ўта оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик боксер Руслан Чагаев Universum Box-Promotion промоутерлик компанияси хизматидан воз кечишга қарор қилган. У бу ҳақда Allboxing.ru сайтига берган интервьюсида қайд этган.

“Мени олдинга интилишим керак. Universum Box-Promotion менга тегишли жангларни уюштириш имкониятига эга эмас”, деб қайд этган боксчи. Руслан, шунингдек, компанияда раҳбарият алмашганда вазият ўзгаришига умид билан қараган бўлса-да, ҳеч нарса юз бермаганини афсус билан қайд этган.

“Вальдермар Клюх билан суҳбатимиздан сўнг, биз шартномани бекор қилишга келишдик, шундай қилиб мен эркин агентман”, деди Руслан Чагаев.

Руслан Чагаев профессионал рингда 29 та жанг ўтказиб, 26 тасида ғалаба қозонган, иккита ўйинда мағлубиятга учраган, бир ўйинни дуранг билан якунлаган. “Оқ Тайсон” 18 та ўйинни нокаут билан тугатган.

SHARE