Сильвестр Сталлоненинг ўғли ўлик ҳолда топилди

Сильвестр Сталлоне ўғли Сэйж Сталлоне билан.

Сильвестр Сталлоненинг ўғли, кино соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган Сэйж Сталлоне Голливуддаги уйида ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда 13 июл куни махаллий хокимиятга таяниб  Reuters хабар берган. Кичик Сталлоненинг ўлимини унинг адвокати ҳам тасдиқлаган. Полиция маълумотларига кўра, 36 ёшли марҳумнинг ўйида ҳеч қандай шубҳали нарса топилмаган. Унинг адвокати Сейжнинг қувноқ, ўз касбини севадиган очиқкўнгил йигит бўлганини айтади. Сэйж Сталлоне кино сохасида режиссёр, актёр, продюсер, сценарист сифатида ишлаб келаётганди. У Сильвестр Сталлоненинг биринчи хотини  Саша Закдан (Sasha Czack), туғилган тўнғич фарзанд эди.

Манба: http://www.runyweb.com

SHARE