Чехияда биринчи ўзбек ресторани очилди. Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган хабарда келтирилишича, мазкур тамаддихонада таомларни ўзбекистонлик ошпазлар тайёрлайди.
Чехия пойтахти Прагада очилган «Самарқанд» ресторанида ўзбек миллий таомлари — палов, қозон кабоб, лағмон ва шурва сингари овқатларни тановвул қилиш мумкин бўлади. Маълумотларга қараганда, Прагада турли миллатлар тамаддихонаси кўп бўлса-да, лекин ўзбеклар ресторани шу пайтга қадар бўлмаган. Шу пайтга қадар ўзбек миллий таомларини Карлови Варида истеъмол қилиш мумкин эди.
«Самарқанд» ресторани бир неча ўнлаб меҳмонлар сиғадиган катта зал, ўзбек топчан-сўрилари жойлашган VIP-хоналарга ҳам эга.