Тошкент яшаш учун энг яхши шаҳарлар рўйхатига кирди

Тошкент Economist Intelligence Unit таҳлил компанияси ва BuzzData тадқиқот фирмаси томонидан тузилган энг яхши дунё шаҳарларининг янги рейтингидан ўрин олди. 140 та позициядан иборат жаҳон рейтингида Ўзбекистон пойтахти 58-ўринни эгаллади.

Айтиш жоизки, Тошкент ушбу рўйхатдан ўрин олган Марказий Осиёдаги ягона шаҳар ҳисобланади. Аммо у ўтган йилга қараганда тўрт поғона пастга тушди.

Энг яхши шаҳарларнинг биринчи ўнталигидан Гонконг, Амстердам, Осака, Париж, Сидней, Берлин, Торонто, Мюнхен, Токио ўрин олган. Вашингтон эса Шимолий Американинг иккинчи энг яхши шаҳри сифатида 14-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда қуйидагилар эътиборга олинди: аҳоли зичлиги, ҳаво сифати, ифлослантирувчи моддалар миқдори, яшил экинлар сони, атроф-муҳит ҳолати, бошқа шаҳарларга яқинлиги, маданий қадриятлари ва бошқалар.

Теҳрон, Найроби ва Лусака шаҳарлари инсон яшаши учун энг мослашмаган шаҳарлар бўлиб чиқди.

SHARE