Ўзбекистон байроғи Олимпия шаҳарчасида 25 июль куни кўтарилади

Бугун Олимпия жамоамизнинг катта делегацияси Лондонга жўнаб кетади. Ҳозирда Ўзбекистон Олимпия жамоасининг биринчи делегацияси Лондонда жойлашган бўлиб, ишчи гуруҳ Олимпия шаҳарчасида ўз фаолиятини бошлаган.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида 16 спорт тури бўйича 55 спортчи билан иштрок этади. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг твиттердаги расмий саҳифасининг ёзишича, ўзбекистонлик атлетларнинг Лондонда яшаши, шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 25 июль куни Лондондаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини кўтарилиш маросими ўтказилади. Олимпия жамоаси жами 55 атлетдан иборат. Шулардан, 36 та эркак (65 фоиз), 19 та аёл(35 фоиз) иштрокчи Лондонда юртимиз шаънини ҳимоя қилади.

«Даракчи» газетасининг ёзишича, Ucell мобиль компанияси Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг алоқа ҳамкори бўлиб, мазкур тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақаси қатнашчилари бевосита Ucell хизматидан фойдаланишади.