Валижон Шамшиев Лас Вегасдаги чемпионат совриндорлари орасида

Яқинда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида каратэнинг Чак Норрис асос солган “Чун Кук До” йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда ўзбекистонлик каратэ устаси, Ҳожамқул Ҳожақулов бошчилигида делегация ҳам иштирок этди.

Унда ҳамюртларимиз 6 та ўринга эга бўлиб, турнирда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Чунончи, Ҳожамқул Ҳожақуло анъанавий ката ва кумите баҳсларида 2 та 3-ўринга сазовор бўлган бўлса, очиқ ката баҳсларида ҳам спортчи, ҳам кулгу устаси Валижон Шамшиев қурол билан очиқ ката баҳсларида 2-ўринни, очиқ ката баҳсларида 3-ўринни қўлга киритди.

Яна бир қатнашчи Зумрадхон Тазетдинова эса қурол ва очиқ баҳсларида 2 та биринчи ўринга сазовор бўлди. Спортчиларимиз Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Шунингдек,  Шотокан каратэ-до бўйича 5-ДАН қора белбоғ соҳиби Ҳожамқул Ҳожақулов “Чун Кук До” йўналиши бўйича ҳам 3-ДАН қора белбоғ соҳиби бўлди.

SHARE