Баҳодир Қўшоқов: “Ўзбекистоним”

Яқинда электрон почтамизга ўқувчиларимиздан бири шеър юбориб, “…ушбу шеъримни Америкадаги дўстларимиз ўқишини истагандим…”, деб ният билдирган экан. Қуйида шоирнинг Ватан ҳақидаги қасидасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мустақиллик байрами арафасида бундай ижод намуналаридан мунтазам бериб борамиз. 

Баҳодир Қўшоқов:

ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Боболарим юрти гўзал диёрим,
Киндик қоним тўкилган Она Тупроғим,
Сенга баҳш этгайман юракда борим,
Шавкатим, шонимсан Ўзбекистоним.
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Энг қадим гўшасан рўи заминда,
Энг улуғ инсонлар ўсди бағрингда,
Энг буюк урушлар қолди қаърингда,
Энг кўҳна юртимсан Ўзбекистоним,
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Энг қадим авлодинг Ўғузхон асли,
Бу замин наслининг покиза насли,
Сенда намоёндир йилнинг тўрт фасли,
Фасллар юртисан Ўзбекистоним.
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Темурдек Бобомиз дунёни олмиш,
Аллома Навоий тарихда қолмиш,
Улуғбек илми-ла ҳайратга солмиш,
Буюклар юртисан Ўзбекистоним.
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Дунёвий илмлар ҳоқонисан, Сен.
Исломий ҳадислар султонисан, Сен.
Адолат ва ҳақнинг посбонисан, Сен.
Олимлар юртисан Ўзбекистоним,
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Неларни кўрмади азиз тупроғинг,
Кимларга очмадинг бағринг, қучоғинг,
Дўстларга ишлади қозон, ўчоғинг,
Меҳмондўст юртимсан Ўзбекистоним,
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Шўролар зулмидан қутилдинг мана,
Буюк келажакка тутилдинг мана,
Ўзбеклар қўлига ўтилдинг мана,
ўзбегим юртисан Ўзбекистоним,
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

Истиқлол келгани, муборак бўлсин.
Дунёнинг билгани, муборак бўлсин.
Шўролар жилгани, муборак бўлсин.
Мустақил юртимсан Ўзбекистоним,
Ватаним жонимсан Ўзбекистоним.

Санъаткор элинг бор, Сени куйлагай,
Деҳқонлар халқингни, Сени сийлагай,
Баҳодир ўғлинг ҳам, Сени ўйлагай,
Бахтлилар юртисан Ўзбекистоним,
Ватаним, жонимсан Ўзбекистоним.

SHARE