Хайрли ишда ёрдам берган барча ҳамюртларимизга ташаккур билдирамиз

Ҳурматли, ватандошлар!

 

Хабарингиз бор, сайтимизда АҚШда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиздан бирининг оиласига хайрли ишда бизга яқиндан ёрдам беришини сўраган эдик. Чунки шу йилнинг 2012 йил июнь ойида АҚШга келган Дилшод Тўхтамишев жарроҳлик операциясидан сўнг қон босими тушиб, вафот қилган эди. Дилшоднинг оиласига жаноза тадбирларини ўтказиш учун тегишли харажатларни қоплашга кўмак зарур эди.

Акция давомида 335 доллар маблағ йиғилиб, Дилшоднинг турмуш ўртоғига юборилди.

Ушбу ниятимизни ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган ҳамюртларимизга ўз ташаккуримиз билдирамиз.

SHARE