МТС Ўзбекистон ходимларини ишдан бўшатади

МТС-Ўзбекистон ходимлари яқин 10 кун ичида ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бу ҳақда mobinfo.uz сайти компания ходими берган маълумотга таяниб хабар тарқатган.  Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар хўжалик судининг қарорига биноан 2012 йил 30 июлдан бошлаб “Ўздунробита” ХКнинг лицензияси яна 3 ойга тўхтатиб қўйилди. Бунга ЎзАААнинг аниқланган камчиликлар бартараф этилмагани ҳақидаги мурожаати сабаб бўлган.  Бундан ташқари, “МТС-Ўзбекистон”ннинг мансабдор шаҳслари устидан олиб борилаётган тергов жараёнлари ҳам давом этмоқда. Республикаси Бош прокуротурасининг сўнгги маълумотларига кўра, компаниянинг вилоятлардаги филиалларида ҳам молиявий найранглар аниқланган.
Манба:  mobinfo.uz

SHARE