Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг ўз формаси бўлади

Olam.uz

Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчиларга мажбурий мактаб формалари учун талаблар ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкентда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Ушбу муносабат билан Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи эълон қилинган. Унга кўра, ҳар бир мактаб ота-оналар розилиги билан ўзига форма, унинг ранги ва кўринишини танлаш ҳуқуқига эга. Унга кўра, қизларнинг формаси калта ва ёки жуда ҳам узун, кенг ва ҳаддан зиёд тор бўлиши керак эмас, шунингдек соч турмаги ҳам содда, йиғилган бўлиши шарт. Ўғил болаларга ҳам деярли шунга ўхшаш талаблар мавжуд, жумладан уларнинг сочи калта олинган ва тирноқлари ўсмаган бўлиши керак.

SHARE