Олимпиада-2012. ДЗЮДО. Рамзиддин Саидовда бронза медали учун имконият бор

Дзюдо бўйича 100 кг вазн тоифасида Рамзиддин Саидов мўғулистонлик Тувшинбаяр Найданга қарши татамига чиқди. Муросасиз кечган курашда вакилимиз қўшимча дақиқаларда иппон баҳоси билан (100:0) мағлубиятга учради. Энди, ҳамюртимиз бронза медали учун соат 18.28да озарбайжонлик Элмар Гасимов билан кураш олиб боради. Агар ғалаба қозонса, айни пайтдаги ярим финалчиларнинг финалга чиқа олмаганларидан бири билан беллашади. Хуллас, бронза медали учун яна икки марта ютиши керак бўлади.

SHARE