Oлимпиада-2012. КАНОЭ. Ҳамюртимиз Вадим Меньков финалда!

Лондон-2012 ёзги олимпиада мусобақаларининг каноэда эшкак эшиш спорт тури баҳслари бугун давом эттирилди. Унда мамлакатимиз номидан қатнашаётган вакилимиз Вадим Меньков кутилган ишончни оқлаган ҳолда, 1000 метрга сузиш сузиш баҳсларининг ярим финалида муваффақиятли қатнашди. Ўзининг натижаларига кўра, спортчимиз мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, каноэда эшкак эшиш бўйича финал мусобақаси 8 август куни бўлиб ўтади.

Ҳамюртимизга финалда омад тилаб қоламиз.

Манба: www.uz.mcs.uz/sport/l2012.

SHARE