Олимпиада-2012. Ғойибназаров ва Атоев Олимпиадада яна бир ғалабага эришишди

Ўзбекистонлик боксчи Аббос Атоев руминиялик боксчи Богдан Журатонини 12:10, яна бир боксчимиз Фазлиддин Ғойибназаров эса АҚШ боксчиси Хосе Рамирезни 15:11 ҳисобида мағлуб этишди. Бу ўзбек спортчиларининг Олимпиададаги иккинчи ғалабалари бўлди. Кейинги босқичда ярим финалга чиқиш учун 6 август куни Фазлиддин Хан Сунчул (Жанубий Корея), Аббос эса Синг Вижендер (Ҳиндистон)га қарши рингга тушишади.

Бугун 3 август куни Олимпиадада енгил атлетика бўйича ўтувчи мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар Анастасия Журавлева, Александра Котлярова, Гўзал Хуббиева, Артём Дятлов, Сухроб Хўжаев иштирок этади.  Боксчи Жасурбек Латипов мисрлик Хошим Абделал билан рингга тушади. Оғир атлетика мусобақаларида эса 85 кило вазн тоифасида Шерзод Юсупов қатнашади. Манба: www.anons.uz   03.08.2012.

SHARE