“Ватандош” газетаси жамоаси таъзия билдиради

Ўзбек умум уюшмаси ҳамда “Ватандош” газетаси жамоаси ҳамюртимиз, узоқ йиллардан бери АҚШда истиқомат қилиб келган, ўз ҳаётини яхшилик ва эзгу амалларга бағишлаган Тоҳирота вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдиради.

Тоҳир ҳожи Тошкентда таваллуд топган бўлиб, 91 ёшни қарши олган эди. У АҚШда яшаётган обрўли, аҳамиятли юртдошларимиздан бири бўлиб, кўпчиликка ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан таянч эди. У Бруклиндаги кўплаб ҳамюртларимизга яхшилиги теккан муйсафидларимиздан эди.

Қолаверса, Тоҳирҳожи Бруклиндаги энг йирик масжидлардан бирининг барпо этилишида ҳам бош-қош бўлиб, катта ҳисса қўшган.

Жойлари жаннатда бўлсин, дея марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз!

 

Норхўжа Эшон

SHARE