Давлат тест синовлари натижалари 16 август куни эълон қилинади

16 август куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида шу йилнинг 1 август куни бўлиб ўтган тест синовларининг жавоблари эълон қилинади.

Барча абитуриентлар тест натижалари билан ўзлари топширган ўқув юртлари олдида ўрнатилган стендларда ёҳуд Давлат тест марказининг расмий сайтида —www.dtm.uz, шунингдек, 5151 рақамига жавоб варақаси рақамини ёзиб қанча балл тўпланганлиги хақидаги жавобни олишлари мумкин. Мобиль алоқадан фойдаланган ҳолда тест натижаларини билиш нархи 0,75 цент.

Маълумки, бу йил олий ўқув юртларимига рекорд даражада ариза топширилган. Жами 418 минг 724 киши тест синовларида ўз омадини синаб кўрган бўлиб, уларнинг 56 минг 607 нафари талабалик бахтига муяссар бўладилар.

SHARE