Уйланиш ва сир тутилаётган “сюрприз”…

Республика бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим этиб қайтган Жасур Умиров оила қуриш ҳаракатида эканини маълум қилди…

Жасур Умиров: — Айни кунларда оиламизда мени уйлантириш ҳақидаги гаплар долзарб мавзуга айланган. “Қачон сени уйлантирамиз? Кўз остингга олиб қўйганинг бўлса айт!” Куним шу гаплар билан бошланади десам, хато бўлмайди. Асли онам топган қизга уйланаман, деб ният қилганман. Шу сабабдан, онам ҳам ҳар куни совчиликка боряптилар. Хуллас, шу йил тўй.  Шахсий ҳаётини йўлга қўйиш билан бир қаторда, ижодини ҳам қизғин давом эттираётган Жасур ўзи ёзган шеърга Жафарбек мусиқаси билан “Ёрим энди бегона” номли янги қўшиқ куйлади. Унга клипмейкер Жасур Шаметов “Ўғри” клипи йўналишида видео кетма-кетлик суратга олиш ниятида. Жами 4500 АҚШ доллари сарфланадиган ушбу клип учун, айни кунларда актриса қизларга кастинг эълон қилинган. Клип премьераси август ойининг сўнгги кунларига мўлжалланган.

Манба: http://sahro.net/news/2167-uylanish

SHARE