Жорж Кролнинг Рамазон ҳайити муносабати билан табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистондаги барча мусулмонларни самимий муборакбод этаман.

Ҳайит бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардаги мусулмонлар учун муқаддас ва мурувватга тўлиқ байрам саналади. У оилалар, дўсту ёрлар ва қўни-қўшниларни ибодат, хайрия ва раҳм-шафқат ойи бўлмиш Рамазоннинг якунланишини нишонлаш мақсадида ўзаро бир-бирига яқинлаштиради.

Тинчлик, кечиримлилик ва бирдамлик Ийди Рамазоннинг моҳиятини ташкил этади. Ушбу байрам юзага келтирган ажиб руҳ икки халқларимиз ўртасидаги самимий муносабатни янада мустаҳкамлайверсин!

Муборак Рамазон ойи якунланар экан, Америка халқи Ўзбекистон халқига давомий фаровонлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик тилайди.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

SHARE