Демис Руссос Тошкентда концерт беради

Севги ҳақидаги тароналари  билан бутун дунёга машҳур Демис Руссос октябрь ойи бошида Тошкентда ташкил этиладиган хайрия концертида иштирок этади. Мазкур концерт дастури Art Week Style.Uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.

Санъат ҳафталигининг очилиш кунида европалик юлдуз Софи Элис-Бексторнинг рақс концерти ташкил этилиши кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда, санъат ҳафталиги доирасида машҳур америкалик трубач Крис Ботти иштирокида жазз концерти ҳам бўлиб ўтади. Art Week Style.Uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида  барча концертлар хайрия кўриниши бўлиб ўтади.

Art Week Style.Uz-2012 Гулнора Каримованинг йиллик лойиҳаси бўлиб, унда турфа санъат йўналишларида тадбирлар уюштирилади. Чунончи, анъанавий ва замонавий санъат йўналишлари бўйича фотоэкспозиция, миллий кийимлар фестивали, кинофестиваль, театр асарлари намойиши, хайрия тадбирлари, дунё эстрада санъати юлдузлари чиқишлари ҳамда мастер-класслар ўтказилади.