Ўзбекистонлик талабалар учун янги имкониятлар пайдо бўлди. Мамлакат олий ўқув юртларида “Келажак овози” бепул Wi-Fi ҳудудлари очилди.
“Ўзбекистон санъати ва маданияти форуми” жамғармаси, “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази ҳамкорлигида мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг 69 та олий ўқув юртидаги “Келажак овози” Wi-Fi зоналарида роутерлар (иккита алоқа тармоғи коммутацияси учун махсус қурилмалар) ўрнатилди. Симсиз интернетдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар бепул фойдаланиши мумкин.